Линклар

logo-print

Афғонистонда вертолёт қулаши оқибатида афғон генерали ҳалок бўлди


Афғон ҳарбийлари.

Афғон ҳарбийлари.

Афғонистоннинг Бадгис вилоятида ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида афғон генерали ҳалок бўлди ва камида 7 одам яраланди.

Афғонистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, генерал Муҳиддин Ғори 29 ноябрь куни вертолёт Мури Чад деган ҳудудга қўнишга ҳаракат қилаётган пайтда қулагани ортидан ҳалок бўлган.

Мудофаа вазирлиги вертолёт ҳалокати техник носозлик натижасида юз берганини, вертолётга ҳужум қилинмаганини билдирди.

Бироқ Толибон ҳаракати вертолёт ҳалокати учун масъулиятни зиммасига олганини эълон қилди. Толибонга кўра, улар вертолётни уриб туширган.

Вертолёт қулаши оқибатида яраланганлар орасида афғон ҳукумати амалдорлари, Бадгис вилоят кенгаши раиси ва вилоят разведка бошқармаси раҳбари бўлган.

XS
SM
MD
LG