Линклар

Ўзбекистон президенти учун муддатидан олдин овоз берганлар сони 29 ноябрь ҳолатига кўра 53 минг 501 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар тарқатди.

Ўзбекистонда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 24 ноябрда бошланган эди. Бу тадбир 2 декабрда якунланади.

4 декабрда ўтадиган президентлик сайлови куни қандайдир сабаблар билан ўз яшаш жойларида бўла олмайдиган ватандошлар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG