Линклар

Ўзбекистон армияси 2020 йилгача Россия қуроллари билан қайта таъминланади


Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Ўзбекистон ўз Қуролли кучларини Россияда ишлаб чиқарилган замонавий қурол ва техника билан қайта таъминлаш лойиҳасини 2020 йилгача амалга оширади.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 29 ноябрь куни Москвада Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев билан ўтган учрашувдан сўнг матбуотга мана шундай баёнот берди.

Учрашувда икки давлат вазирлари ҳарбий ҳамкорлик шартномасини ҳамда мудофаа вазирликларининг 2017 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади,

Қобул Бердиев Россия Ўзбекистоннинг асосий стратегик ҳамкори эканини таъкидлади. У 2012 йилда тўхтаб қолган ўзбек зобитлари ва курсантларини Россия ҳарбий ўқув юртларида ўқитиш дастури қайта тиклангани учун Москвага миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштироки муваффақиятли бўлаётгани тўғрисида ҳам гапириб ўтди.

XS
SM
MD
LG