Линклар

logo-print

Ўзбекистондан россиялик журналист депортация қилинди


Россиялик журналист Екатерина Сажнева.

Россиялик журналист Екатерина Сажнева.

Россиялик журналист Екатерина Сажнева 29 ноябрь куни Ўзбекистондан депортация қилинди.

Москвадаги Инсон ҳуқуқлари учун Россия адвокатлар ассоциациясининг билдиришича, Сажнева Ўзбекистонга шахсий сафар билан борган. Бироқ ўз касбидан келиб чиққан ҳолода одамлар билан, жумладан, мухолифат вакиллари билан ҳам гаплашган. Мана шундай суҳбатлардан биридан сўнг у қўлга олиниб, беш соатдан сўнг депортация қилинди.

Екатерина Сажневанинг айтишича, ундан ҳеч қандай тушунтиришларсиз сим картани, фотосуратларни ва матбуотда эълон қилиш мумкин, деб ҳисобланадиган қолган барча нарсаларни тортиб олишган.

11 ноябрь куни Тошкентдан 44 ёшдаги немис журналисти Эдда Шалгер ҳам депортация қилинган эди.

XS
SM
MD
LG