Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги отишма сабабини ўрганмоқда


Тожикистон Чегара қўшинлари қўшни Қирғизистон орасидаги бахсли ҳудудга ўтиб ҳавога огоҳлантирув ўқи узгани ҳақидаги расмий Бишкек иддаосини рад қилиб чиқди.

Тожикистон Чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев Озодлик билан суҳбатда бу ҳодиса 28 ноябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятига яқин ҳудудда рўй берганини айтди.

–Тожикистон чегарачилари ўз ҳудудида туриб Қирғизистон чегарачиларининг ўз ҳудудида автомашинани тўхтатгани ва улар орасида тушунарсиз сабабга кўра ўзаро жанжал чиққани, кейин машина Қирғизистон ичкарисига кириб ғойиб бўлганини пайқашган. Шу мамлакат чегарачилари 16 марта ўқ узишди,- деди Улуғхожаев.

Тожикситон расмийсига кўра, бунга жавобан тожик чегарачилари уч марта ҳавога ўқ узишган.

- Ҳозир чегарада вазият барқарорлашган, - деди Муҳаммад Улуғхўжаев.

Тожикистон томонига кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ҳар бир томон мазкур холатни мустақил ўрганмоқда.

Бундан аввал Қирғизистон Давлат чегара қўшинлари тожикистонлик чегарачилар 28 ноябрь куни Боткен вилоятининг Минг ўрик қишлоғи яқинидаги бахсли ҳудудга кириб осмонга қарата ўқ уза бошлагани ҳақда баёнот берганди.

Қирғизистон Чегара қўшинлари матбуот вакили Гулмира Бобоқулова бунга жавобан қирғизистонлик чегарачилар ҳам ўқ узганини айтди.

Тожикистон ва Қирғизистонни 976 километр узунликдаги чегара ажратиб туради.

Шунинг ярми ҳозирга қадар аниқланмаган ва орада бахсли ҳудудлар бор.

Ҳозирга қадар чегарани фақатгина 567 километри белгиланган.

Биргина Исфара туманида ўнлаб бахсли ҳудудлар мавжуд бўлиб, уларни айримларида чегараларни ёпилишига ва йўлларни тўсиб қўйилишига олиб келадиган можоролар юзага келиб туради.

XS
SM
MD
LG