Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:10

Сурия аскарларига қилинган ҳужумга АҚШ аскарларининг хатоси сабабчи бўлган


АҚШ армияси Сурияда мазкур йилниг сентябрь ойида ўнлаб суриялик аскар ўлимига сабаб бўлган ҳужумга субьектив хато сабаб бўлганини, аммо бу ҳодиса уруш бўйича халқаро қонунларни бузмаганини билдирди.

Ҳужум ҳақидаги хулосалар АҚШ Мудофаа вазирлиги 29 ноябрь куни эълон қилган ҳисоботда келтирилган.

7 сентябрь куни содир этилган ҳужум Сурия ва унинг ҳамкорлари, жумладан, Россия ғазабини келтирди. Улар Вашингтонни атайин Сурия ҳукумати кучларига ҳужум қилишда айблади.

Аммо АҚШ ҳарбий терговчилари америкалик аскарлар Сурия ҳукумати кучларини “Исломий давлат” жангарилари, деб ўйлашганини айтишмоқда. Ҳисоботда ёзилишича, аскарлар чиндан хато қилишгани учун уларнинг ҳаракатлари уруш бўйича халқаро қонунларни бузмаган.

Ҳужум Россия ҳарбийси махсус рақамга чалиб, америкаликлар Сурия ҳукумати кучларини мўлжалга олаётгани ҳақида хабар берганидан кейин тўхтатилган.

Ҳарбий терговчиларга кўра, Россия ҳарбийси бу хабарни етказиш учун гўшакни 27 дақиқа қўймаган.

Ҳисобот хулосаларига кўра, агар хабарни етказиш учун 27 дақиқа кетмаганида, ҳалок болган 30 дан ошиқ аскарнинг деярли ярми ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлган.

АҚШ ҳисоботига расмий Москва ҳали муносабат билдиргани йўқ.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG