Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши 30 ноябрь куни Сурия бўҳрони бўйича навбатдаги шошилинч йиғинини ўтказади. БМТ расийлари мамлакатдаги вазиятни дўзахга тенглаштиришмоқда.

Сурия кучлари Россия учоқлари кўмагида Ҳалаб шаҳрининг шарқий қисмларини исёнчи гуруҳлардан озод этиш учун шиддатли жанг қилмоқда.

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кейинги 72 соат ичида 20 мингга яқин одам шаҳардан қочиб чиққанини билдирди.

Ҳалаб шаҳрининг шарқий туманларини ҳукумат кучлари тўрт ойдан бери қамал қилиб турибди.

Шаҳар аҳолисига халқаро ҳамжамият ажратган гуманитар ёрдам заҳиралари тугаб бормоқда. Қаловерса, шаҳар турғунларида етарли озиқ-овқат йўқ.

Халқаро озиқ-овқат дастури матбуот котиби Беттина Лушер шаҳар аҳли “аста-секинлик билан дўзахга тушиб бораётганини” таъкидлади.

Франциянинг БМТдаги элчиси Франсуа Делатр дунё ҳамжамиятини чора кўришга чақирди. Аммо дипломат қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини, бу сафарги ёрдам миссияси аввалги миссиялардан нимаси билан фарқ қилиши керкалигини очиқламади.

Делатр “Франция ҳамда унинг ҳамкорлари Иккинчи жаҳон урушидан бери содир этилган энг йирик қирғин содир бўлаётган бир пайтда қўл қовуштириб ўтира олмайди”, деди.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG