Линклар

Бреннан Эрон билан эришилган келишувдан воз кечиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди


АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Бреннан Эрон билан эришилган келишувдан воз кечиш ҳамда Россия “ваъдаларига” ишониш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бреннан АҚШ президенти этиб сайланган Доналд Трампни Теҳрон ядорвий дастури бўйича эришилган шартномани бекор қилиш оқибатлари “даҳшатли” бўлиши ҳамда бундай қилиш “аҳмоқлик” бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Расмий 30 ноябрь куни “Би-Би-Си”га берган интервьюсида “Менимча бундай қилиш чиндан даҳшатли оқиблатларга олиб келади”, деди.

Январь ойида Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида узоқ йиллар давом этган музокаралар ортидан Теҳронга қарши халқаро санкциялар бекор қилинган, эвазига Эрон ўз ядровий дастурини қисқартириш мажбуриятини зиммасига олган эди.

Аммо Трамп ўз сайлов кампанияси давомида Теҳрон билан эришилган келишув фақат Эрон фойдасини кўзловчи “даҳшатли” шартнома эканлигини таъкидлаб, сайловда ғолиб қозонса, уни “йиртиб ташлашини” таъкидлаган.

Шундай бўлса-да, бўлажак президент БМТ резолюциясида ёзилган келишувни бекор қилиш қийин бўлишини тан олди.

“Би-Би-Си” билан суҳбатда Бреннан келишувдан воз кечилса, Эронда радикаллар кучайиши ҳамда Эрон кетидан бошқа давлатлар ҳам ядровий қурол ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиши мумкинлигини таъкидлади.

“Ўйланманки, кейинги маъмурият келишувни йиртиб ташласа, бу аҳмоқлик бўлади”.

МРБ директори яна Трамп ва янги маъмуриятни Россия “ваъдаларига” эҳтиётлик билан қарашга чақириб, Суриядаги қийинчиликлар учун Москвани айблади. Бреннан Сурия келажаги калити президенти Башар ал-Ассаднинг яқин ҳамкори бўлмиш Россия қўлида эканлигини таъкидлади.

Аммо директори “Россия уруш майдонида иложи борича кўпроқ муваффақиятга эришмагунича улар билан келишувга эришиш қийин бўлишини” қўшимча қлди.

Бреннан яна Вашингтон ҳукумат кучларига қарши курашаётган мўтадил исёнчиларни қўллашда давом этиши кераклигини таъкидлади.

Трамп ўз сайлов кампанияси давомида Москва билан бир неча масала бўйича, жумладан, “Исломий давлат” жангари гуруҳига қарши курашда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтган эди.

МРБга тўрт йил етакчилик қилган Бреннан январь ойида лавозимидан тушади.

(Нодир Отаев таржимаси)

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG