Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:07

Кастро ҳоки 900 км масофага чўзилувчи маросимдан кейин дафн этилади


30 ноябрь куни Гавана шаҳрида Фидел Кастро ҳоки мамлакат бўйлан олиб ўтиш маросими бошланади.

Кубанинг собиқ инқилобчи етакчиси кули мамлакат жануби-шарқида, пойтахтдан 900 км масофада жойлашган Сантьяго шаҳрига олиб борилади.

Маросим Кастро 1959 йилда ҳукумат тепасига келиб, амалга оширган юришнинг акси бўлади.

Кастро кули 4 декабрь куни Сантьяго шаҳрининг “Санта Ифигения” қабристонига қўйилади. Дафн маросимида Лотин Америкасининг сўл қанот етакчилари ва бошқа хорижий лидерлар иштирок этиши кутилмоқда.

29 ноябрь куни ўн минглаб одам Кастрога бўлган ҳурмат-эътиборларини изҳор қилиш учун Гавана шаҳрининг “Инқилоб” майдонига тўпландилар.

Митинг якунида Фидел Кастро укаси Раул Кастро сўзга чиқиб, акасини “камтарлар учун камтарлар амалга оширган инқилоб етакчиси” дея таърифлади.

Фидел Кастро Кубани деярли эллик йил бошқарган.

Кастро сўл қанот сиёсий қарашларга эга шахслар учун қаҳрамонга айланган. Улар Кастрони АҚШнинг Лотин Америкасидаги доминациясига қарши чиқа олган ҳамда камбағалларни таълим ва тиббий хизматлар билан таъминлаган лидер деб биладилар.

Танқидчилар эса Кастрони ўз рақибларига қарши ваҳшийлик билан курашган автократ ўлароқ баҳолайдилар.

(Нодир Отаев таржимаси)

XS
SM
MD
LG