Линклар

АҚШдаги “Ўзбекистонликлар конгресси” Вашингтонда ўзбек мактаби очмоқчи


АҚШда “Ўзбекистонликлар конгресси” нодавлат ташкилоти расмий рўйхатдан ўтди. Ташкилот муассисларидан бири, журналист Жаҳонгир Маматовнинг Фейсбукдаги ўз саҳифасида хабар қилишича, мазкур уюшма “асосан Ўзбекистон билан адабий, маданий, маърифий алоқалар ўрнатиш, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда экспертларнинг таҳлилий ҳисоботларини тайёрлаш, чоп этиш ва бошқа соҳаларда ҳам фаолият кўрсатади”.

Жаҳонгир Маматовга кўра, “Ўзбекистонликлар конгресси”, шунингдек, хорижда ўзбек тили тарғиботи ва ўзбекистонликларга ҳуқуқий ёрдам билан ҳам шуғулланади. Турли соҳаларда иқтидорли ёшларга йўл очиш учун мукофотлар таъсис этади ва ғолибларни рағбатлантириб боради”.

"Ўзбекистонликлар конгересси" расмий гувоҳномаси

"Ўзбекистонликлар конгересси" расмий гувоҳномаси

“Ўзбекистонликлар конгресси” сиёсий партия ёки ҳаракат эмас, унга хорижда ёки мамлакат ичида яшаётган шахслар аъзо бўлишлари мумкин, мазкур ташкилот ҳеч қаердан грант олмайди ва ноҳукумат, мустақил ташкилот сифатида шахсий хайриялар ҳисобига ишлайди. Келгусида шахсий хайриялар ҳисобидан ташкилотнинг ўзи турли грантлар беришни йўлга қўяди”, дейилган хабарда.

Озодлик бу хабардан пайдо бўлган саволларини “Ўбекистонликлар конгресси” муассиси Жаҳонгир Маматовга берди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG