Линклар

АҚШ: Яшиллар партияси номзоди Мичиганда овозлар қайта саналишини сўрамоқда


Яшиллар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Жилл Стейн.

Яшиллар партиясидан АҚШ президенти лавозимига номзод Жилл Стейн.

АҚШдаги президент сайловида Яшиллар партиясидан номзод ўлароқ қатнашган Жилл Стейн Республикачилар номзоди Дональд Трамп ғалаба қозонган Мичиган штатида овозларни қайта санаш ҳақида расмий талабнома йўллади. Стейн бу борада Пенсильвания ва Висконсин расмийларига ҳам мурожаат қилган.

Мичигандаги сайловда жами 4 миллион 800 минг нафар сайловчи иштирок этган. Бу ерда Трамп Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни бор-йўғи 10 минг 700 та овоз билан ортда қолдирган.

Стейн сайлов бюллетенларини сканерловчи жиҳозларни хакерлар бузган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Шу ва бошқа эҳтимолий қонунбузарликлар, унга кўра, сайловнинг расмий натижаларини савол остига қўяди.

Бу штатларда Трамп ғалабасининг бекор қилиниш эҳтимоли кам, бироқ Стейн тахминича, овозларни қайта санаш натижалар ҳалоллигини кафолатлашга ёрдам беради.

Бу штатларнинг барчасида Клинтон ғалаба қозонсагина, у сайловчилар коллегияси аъзолари овози бўйича Трампдан ўзиб кетиши мумкин.

XS
SM
MD
LG