Линклар

Тошкент турмуш сифати энг паст шаҳарлар қаторидан ўрин олди


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Дунёдаги энг йирик консалтинг фирмаларидан бири бўлмиш Merser ширкати томонидан тузилган рейтингда Тошкент турмуш сифати энг паст шаҳарлар қаторидан жой олди. Унда Ўзбекистон пойтахти 26-ўринга қўйилган.

Рейтингда минтақадаги Ашхобод, Бишкек ва Душанбе каби пойтахтлар ҳам турмуш даражаси ёмон шаҳарлар сирасига киритилган.

Турмуш сифати паст шаҳарлар рўйхати бошида Ироқ пойтахти Бағдод турибди.

Жаҳоннинг 450 та шаҳридаги турмуш даражаси акс этган рейтинг тузилишида сиёсий ва ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, тиббий хизматлар, таълим, коммунал хизматлар ва транспорт, дам олиш масканлари, истеъмол моллари ишлаб чиқарилиши, ижара, табиий муҳит кабилар эътиборга олинган.

XS
SM
MD
LG