Линклар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сешанба куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича биринчи ўринбосари Уильям Тоддни қабул қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.

Вазирлик хабарида суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалаларда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганлари, шунингдек, халқаро ва минтақа сиёсатига оид масалаларда ўзаро фикр алмашилгани айтилган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен ҳам иштирок этган.

XS
SM
MD
LG