Линклар

logo-print

ОАВ: Ўзбекистоннинг янги президенти Оқсаройда ишламайди


Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тиллаева Оқсаройда.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова ва қизи Лола Каримова-Тиллаева Оқсаройда.

Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотира музейи барпо этилади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги бир неча манбасига таяниб хабар қилди.

Агентлик ўз хабарида марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева ўтган ойда Facebookдаги саҳифасида бу мавзуни кўтарганини эслади.

"Отамнинг хотираси ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Жамғармасига асос солдик. Жамғарма ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган", деб ёзган Лола Каримова-Тиллаева.

ТАССнинг хабар қилишича,унинг манбалари режаларни тасдиқлаган. Суҳбатдошлардан бири Оқсарой объекти махфийлиги даражаси пасайтирилганини маълум қилган.

"Йўллардаги постлар камайтирилган, хавфсизлик режими юмшатилмоқда", деган агентлик манбаси.

ТАСС хабарини кўчириб босган kun.uz сайти мавзуни давом эттириб, бундай ёзди:

Бундан ташқари, айни вақтда Шароф Рашидов шоҳкўчаси ва Бешёғоч кўчаси орасидаги Афросиёб кўчасининг (Оқсарой қароргоҳи яқинидаги кўча - таҳр.) ҳар икки қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ. Бу кўча бир неча йил илгари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилганди.

Ҳозирда кўчада ҳаракатланиш йўлга қўйилган, аммо кўчада кейинроқ таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳам мумкин.

Бундан олдинги хабарларда бу қарор Тошкентда Ислом Каримов хотирасига атаб хиёбон, музей ва ёдгорлик бунёд этилиши ҳақидаги хабар билан боғлиқлиги айтилганди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG