Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин Кремлда навбатдаги йиллик матбуот анжуманини ўтказди. Анжуман давомида Путин Россия ўз олдида турган муаммоларини ҳал қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

1 декабрь куни бўлиб ўтган анжуман давомида Путин мамлакат бўйлаб тиббиёт соҳасида эришилган ютуқларни олқишлади, аммо соғлиқни сақлаш тизимида ҳалиям муаммолар борлигини айтди.

Президент расмийларни мустақил равишда қарор чиқармай, аҳоли билан маслаҳатлашишга чақирди.

Путин мамлакат иқтисоди дуч келган асосий муаммолар ички муаммолар эмаслигини таъкидлади.

Дунёдаги энг йирик энергия экспорт қилувчи давлат бўлмиш Россия нефть нархлари тушиши ҳамда Украинадаги ҳаракатлари ортидан унга қарши жорий қилинган санкциялар келтириб чиқарган кризисдан чиқа олмай қийналмоқда.

Путин ёрдамга муҳтож секторларга ҳукумат ёрдам беришини айтди. Президент яна Россия ўз молиявий заҳираларини сақлаб қолганини айтиб, бу йилги инфляция даражаси олдинги йилдагидан оз бўлишини айтди.

XS
SM
MD
LG