Линклар

Украина Қора денгизда икки кунлик ҳарбий машқларни бошлаганини билдирди. Бунга жавобан Россия Қримдаги ҳаво кучлари ҳушёр тургани ҳақида оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина армияси матбуот котиби Володимир Крижановский ҳарбий машқлар Қрим фазосидан камида 30 км масофада ўтаётганини билдирди.

Россия ҳарбий кемалари Қрим ҳимоясини кучайтириш учун яриморол ғарбига юборилган.

Крижановский машқлар халқаро қонунларга мос равишда ўтказилаётганини айтиб, Украина армияси ҳар қандай вазиятга тайёр эканлигини таъкидлади.

Расмий Киевнинг билдиришича, машқлардан мақсад мамлакат мудофаасини яхшилашдир.

XS
SM
MD
LG