Линклар

logo-print

Боксчи чемпион Ҳасанбой Дўсматовга эртага "Олтин Мангуст" соврини топширилади


Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хўжаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди.

Бу ҳақда хабар қилган olympicboxing.uz сайтига кўра, "Олтин Мангуст" - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъаналарини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида тасис этилган. Ушбу мукофотга 2009 йили асос солинган. 2012 йилдан буён мукофот халқаро миқёсда берилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, "Мангуст - 2016" лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳасанбой Дўсматов ва Равшан Хўжаев соврин топшириладиган гала-концертда иштирок этиш учун 1 декабрь куни Одесса шаҳрига жўнаб кетишди.

XS
SM
MD
LG