Линклар

logo-print

Россияда Гулаг қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик вандализм қурбони бўлди


Россия шарқида Совет Иттифоқининг Гулаг тизими қурбонлари хотирасига ўрнатилган таниқли ёдгорлик вандализм қурбони бўлди.

Номаълум шахслар қизил бўёқ билан ёдгорлик устига “Сталин тирик” деб ёзиб, Совет Иттифоқи рамзи бўлмиш қизил юлдуз расмини чизиб кетишган. “Қайғу ниқоби” деб аталувчи ёдгорлик Россиянинг Магадан шаҳри яқинида ўрнатилган.

1 декабрь куни маҳаллий полиция мазкур вандализм ҳолатини кўриб чиқиш учун дастабки тергов бошланганини билдирди.

Ёдгорлик 1996 йил Россиянинг Колима ўлкасидаги Магадан шаҳри яқинида очилган. Колимада 1930-1940 йилларда совет диктарори Иосиф Сталин қоатағонлари давомида минглаб совет фуқаролари ҳалок бўлган.

Ёдгорлик муаллифи таниқли ҳайкалтарош Эрнст Неизвестнийдир. У жорий йилнинг август ойида Нью-Йорк шаҳрида оламдан ўтди.

XS
SM
MD
LG