Линклар

logo-print

Мирзиёев Бразилия ва Туркияга таъзия билдирди


Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Бразилия президенти Мишел Мигел Элиас Темер Лулиага бортида футболчилар, мураббийлар ва журналистлар бўлган самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан таъзия билдирди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилшича, Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан ҳамдард эканини, ҳалокатда омон қолганларнинг эса тезроқ соғайиб кетишига тилакдошлигини айтган.

Бразилияда самолёт 29 ноябрь куни Антиокия вилоятида қулаган эди. Авиаҳалокатда 75 одам ҳалок бўлган.

Шунингдек, Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғонга ҳам ёнғинда одамлар ҳалок бўлиши муносабати билан таъзия йўллади.

29 ноябрь куни Туркиянинг Адана шаҳридаги қизлар интернатида ёнғин чиқиши оқибатида 11 нафар ўқувчи қиз ва интернатнинг 1 ходими ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG