Линклар

Қирғизистон Қамбарота ГЭСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда барпо этмоқчи


Қамбарота ГЭСи қуриладиган жой.

Қамбарота ГЭСи қуриладиган жой.

Қирғизистон Қамбарота-1 ГЭСини Ўзбекистон билан ҳамкорликда барпо этишдан манфаатдордир. Бу ҳақда 1 декбарь куни Бишкекда ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев маълум қилди.

-Мазкур лойиҳа Ўзбекистонга ҳам, Қозоғистонга ҳам етарли миқдорда сув етказиб бериш имкониятини яратади. Биз ҳар турли шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун ГЭСни Ўзбекистон билан ҳамкорликда қуришимиз зарур, -деди Атамбаев.

Президентга кўра, Қозоғистон Қамбарота-1 ГЭСи лойиҳасига қўшилишга тайёр эканини билдирган.

Қамбарота -1 ГЭСини молиялашни Россия ўз зиммасига олган эди, бироқ Москва бу борада ўз мажбуриятларини бажармагани ортидан Бишкек икки давлат ўртасида тузилган шартномани бекор қилган.

Ўзбекистон кўп йиллардан бери Қамборота ГЭСи қурилишига қарши чиқиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG