Линклар

logo-print

Ўзбек сенатори демократиядан гап очди


Олий Мажлис Сенати ташқи ишлар қўмитаси раиси Содиқ Сафоев/

Олий Мажлис Сенати ташқи ишлар қўмитаси раиси Содиқ Сафоев/

Ўзбекистон демократизация жараёни туфайлигина иқтисодий тараққиётни кафолатлаши мумкин. Тошкентда 1 декбарь куни ўтган Press Club: Elections.uz-2016 брифингида Олий Мажлис Сенати ташқи ишлар қўмитаси раиси Содиқ Сафоев мана шундай фикр билдирди.

“Агар сиёсий матрица ўрнидан силжимаса, биз иқтисодий кўтарилишга эриша олмаймиз. Хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи қонунлар қабул қилинмаса, инсон ҳуқуқлари, тадбиркорлар ҳуқуқлари кафолатланмаса, сармоядорлар учун қулай муҳит яратилмаса иқтисодий ўсиш бўлмайди. Яъни, демократизация бўлмаса, иқтисодий тараққиёт ҳам йўқ”, - деди Сафоев.

Унга кўра, “сиёсий модернизациялаш ҳокимиятни барқарор бўлиштириш, ҳокимиятнинг уч бутоғи ўртасида қарама-қаршиликларга посанги бўлувчи системани яратишдан бошланади. Бусиз замонавий жамият ҳақида гапириб бўлмайди”.

XS
SM
MD
LG