Линклар

logo-print

Россия ва Туркия Сурияда оташкесим масаласида якдил


Сергей Лавров ва Маҳмуд Чавушўғли.

Сергей Лавров ва Маҳмуд Чавушўғли.

Россия ва Туркия Сурияда ўқ отишни тўхтатиш масаласида якдил эканликлари маълум қилинди, аммо томонларнинг ҳокимият масаласидаги позициялари бир бирига қарама-қаршилигича қолмоқда..

1 декабрь куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Аланда бўлган учрашувдан сўнг ўтказган матбуот анжуманида Туркия ташқи ишлар вазири Маҳмуд Чавушўғли “Оташкесим Суриянинг барча ҳудудида, жумладан, Ҳалабда ҳам амал қилиши керак”, деди.

Туркия вазири Сурия президенти Башар Ассад масаласида Анқара фикри ўзгармай қолаётганини айтди. Туркия ҳукумати Башар Ассадни ҳокимиятдан ағдариш учун курашаётган мухолифат кучларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Москва эса Башар Ассаднинг асосий тарафдоридир. Сергей Лавров Сурияда уруш тўхтатилиши лозим, деган фикрга қўшилишини билдирди. У Сурияда оташкесим ўрнатилишида Туркия билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди.

Бироқ Лавров Москва Ҳалабда ҳарбий амалиётларни давом эттираверишини таъкидлади.

Ҳалаб Башар Ассадга қарши курашаётган қуролли мухолифатнинг асосий таянчи бўлган шаҳардир.

XS
SM
MD
LG