Линклар

Атамбаев Қирғизистон ҳудудида Россия ва АҚШ ҳарбий базалари бўлишига қарши эканини айтди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 декабрь куни йил якунлари юзасидан ўтказган матбуот анжуманида Россия ҳарбий базаси мамлакатни тарк этиши лозимлиги ҳақида баёнот берди.

Атамбаев Қирғизистон хориж давлатлари ҳарбийларига эмас, ўз қуролли кучларига таняиши шартлигини, мамлакатда ҳеч қайси давлатнинг ҳарбий базалари бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

Қирғиз президентига кўра, Бишкек Москва билан Қантдаги рус ҳарбий базасининг ҳозирлик муддатини 15 йилга қисқартиришга муваффақ бўлган. Аввалги ҳукумат Россия базасининг Қирғизистондаги ҳозирлигини 25 йилга узайтирган эди.

Атамбаев бир неча йил олдин Қирғизистондан АҚШ ҳарбий базасининг чиқарилишини тўғри қадам бўлган, деб баҳолади.

XS
SM
MD
LG