Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:53

МСК: 9381 та сайлов шохобчаси иш бошлашга тайёр


Ўзбекистонда 14 та округ сайлов комиссияси ва 9381 та сайлов шохобчаси иш бошлашга тайёр.

Бу сайлов участкаларидан 44 таси Ўзбекистоннинг 36 хорижий давлатдаги ваколатхоналари қошида ташкил этилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий Сайлов комиссияси 4 декабр кунига белгиланган президентлик сайловчи арафасида маълум қилди.

Комиссияга кўра, сайловларда жаъми 21,4 миллион сайловчи овоз беради ва уларнинг тўлиқ рўйхати ҳам тузиб бўлинган.

Якшанба кунги сайловлар президент Ислом Каримовнинг кутилмаган вафоти ортидан чақирилмоқда.

Президент Каримов шу йилнинг 2 сентябр куни 78 ёшида миясига қон қуйилиши оқибатида вафот этганди.

Сайловларда Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамда мамлакатда расман қайддан ўтган яна уч сиёсий партия номзоди илгари сурилган.

Номзодларнинг барчаси жорий ҳукумат сиёсатини маъқуловчилардир.

XS
SM
MD
LG