Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:22

Қозоғистонда минглаб маҳбус амнистия қилинади


Қозоғистон расмийлари мамлакатда эълон этилган амнистиянинг минглаб маҳкумларга таъсири бўлишини айтишмоқда.

Президент Нурсултон Назарбоев 29 ноябр куни Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги билан умумий афв эълон қилишини таклиф этди.

Мамлакат парламенти мазкур таклифни 16 декабр куни маъқуллаши кутиляпти.

Қозоғистон Бош прокурори идорасига кўра, агар амнистия маъулланса у камида 30 минг маҳкум ёки тергов изоляторида ўтирганларга таъсир этиши мумкин.

Президент амнистияси ер ислоҳотлари норозилик намойиши қатнашчилари бўлган маҳкумларга ҳам таълуқли бўладими, деган саволга бош прокуратурадан аниқ жавоб бўлмади.

Бугунги кунда Қозоғистон қамоқхоналарида 36 мингдан зиёд маҳбус сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG