Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:01

Трамп хориждаги конфликтларга аралашмасликка ваъда берди


АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп Вашингтоннинг дунёдаги воқеаларга ҳарбий иштирокини қисқартириш режасини тасдиқлади.

У бу ҳақда Шимолий Каролина штатида қилган чиқишида айтди.

Трамнинг айтишича, агар бошқа давлатлардаги зиддиятлар мамлакат миллий хавфсизлиги ёки терроризмга тегишли бўлсагина, АҚШ бунга аралашади. Оқ уй раҳбари Исломий давлат экстремист гуруҳига қарши курашни давом эттиришга ҳам ваъда берди. Трампга кўра, бундай стратегия дунёдаги барқарорликни ушлаб туради.

Трампнинг сайловолди тезисларидан бири "Энг аввало Америка" принципини амалга ошириш бўлган эди. Бу принципга кўра, янги маъмурият ҳарбий харажатларни қисқартириб, асосий эътиборни АҚШ ичкарисидаги муаммоларни ҳал этишга қаратади.

XS
SM
MD
LG