Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:06

Мирзиёев 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилди


Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройидаги йиғилишда 2017 йилни Ўзбекистонда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилишни таклиф қилди ва бу таклиф йиғилганлар томонидан қабул қилинди.

7 декабрда ўтказилган бу йиғилиш Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган эди.

Ўзбекистонда йилларга ном бериш анъанаси марҳум президент Ислом Каримов томонидан жорий қилинган бўлиб, 1997 йилдан буён йилларга турли хил номлар берилган.

Ислом Каримов ҳам 1997 йилни "Инсон манфаатлари йили" деб атаган бўлса, Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан сўнг биринчи йилга "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", деб ном берди.

XS
SM
MD
LG