Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:53

Олланд БМТнинг Сурия бўйича резолюциясига Россия блок қўйганини қоралади


Франция президенти Франсуа Олланд БМТ Хавфсизлик кенгашининг Суриядаги вазият бўйича қабул қилган резолюциясига Россия блок қўйганини қоралади. Франция раҳбарига кўра, Москва Сурия зиддиятининг тинч йўл билан ечилишига монелик қиляпти.

Олланд маъмуриятининг расмий хабарида айтилишича, БМТ резолюцияларига мунтазам қаршилик қилиш Сурия президенти Башар Асад режимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Ноябрь ойида Сурия армияси Россия авиацияси ёрдамида Аллепо шаҳрига қилинган ҳужумлар натижасида шаҳар марказидаги барча туманларни ўз назоратига олган.

Душанба куни Россия ва Хитой Аллепо шаҳридаги гуманитар вазиятга оид лойиҳа резолюциясига блок қўйди. Бу лойиҳага кўра, ўт очишни тўхтатиш режими кучга кириши керак эди. Ватандошлар уруши бошланганидан буён Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу масаладаги резолюцияларига олти марта блок қўйди.

XS
SM
MD
LG