Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:38

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди


Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди. Бу ҳақда янги сайланган президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни Ўзбекистон Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжмуманлар саройида ўтказилган йиғинда эълон қилди.

Озодлик мобиль мухбирининг маълум қилишича, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройига борувчи йўллар беркитилган.

Ўзбекистон сайланган президентининг таклифини йиғин иштирокчилари – давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат намояндалари ҳамда хорижий дипломатлар томонидан давомли ва гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистонда йилга ном бериш анъанаси 1990 йиллан бошидан бери давом этиб келади.

Йилларга ном бериш марҳум президент Ислом Каримов томонидан ўйлаб топилган.

Ўзбекистонда 2016 йил “Соғлом она ва соғлом бола йили" деб эълон қилинганди.

Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримов йилларга жундай шундай номларни бериб чиққан эди:

2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили

Ислом Каримовнинг Конституция куни арафасида бўлажак йилга ном бериш анъанаси афтидан Шавкат Мирзиёев даврида ҳам давом этадиган кўринади.

Тошкентдан иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов Озодлик билан суҳбатда ҳукумат билан ўзбек халқи ҳали тайёр эмаслигини айтди.

Суҳбатни тингланг.

Жаҳонгир Шосалимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:10 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG