Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:46

"Ўзбек футболининг камчиликларини оммага очиш керак"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. *********************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бугун Ўзбекистон Жаҳон мамлакатлари орасида ўз обрўсига эга. Суверен, инсон ҳуқуқлари қарор топган, иқтисодиёти бозор тизимига асосланган Президент мақомидаги Республикадир. Унинг бугунги салоҳиятига ва имкониятларига қатор давлатлар тан беришмоқда ва олқишлашмоқда. Биргина спорт соҳасини оладиган бўлсак, деярли ҳамма спорт турларидан мақтанишга арзигулик, кучли профессионал спортчилар етишиб чиқмоқда. Мана масалан, Руслан Нуриддинов, Денис Истомин, Артур Таймазов, Вадим Менков ва Равшан Эрматов каби юртдошларимизни бутун дунё олқишлашмоқда. Аммо, шу соҳанинг биргина тури борки, ҳали ҳамон унда жимлик, ҳали ҳамон унинг ривожланиши ёки бўлмаса унга эътибор жудаям суст. Лекин унинг муҳлислари бошқа спорт турларига қараганда анча кўп ва ортиб бормоқда. Бу ҳам бўлса, миллионлар ўйини бўлган футболдир. Сир эмаски, Ўзбекистонда футбол ўйинларини намойиш қилишга на махсус эшиттириш, на махсус канал ташкил этилган. Кўрсатув бор ҳафтада бир (баъзан у ҳам йўқ) канал бор (УзРепорт) ва у ҳам махсус эмас. "Ўзбекистон термаси нимага Жаҳон чемпионатига чиқмайди, нимага футболчиларимиз бошқа мамлакатлардагидек проффесионал эмас" деб ўз ўзимизга савол берамиз. Хуллас, Ўзбекистонда футбол учун ҳамма шароит бор, аммо ҳамма жойда тўғри йўналтирилган эмас. Ваҳоланки, муҳлислар сони жудаям кўп. Бу ҳақида яна жуда кўп гапирса бўлади. Хулосам қуйидаги, Ўзбекистоннинг спортда эришмаган биргина соҳаси бу футболдир!

Озодлик ходимларидан футболга оид барча камчилик ва қилиниши керак бўлган ишлар бўйча эълонни оммавий ахборот воситаларида тарқатишда кўмаклашишни жуда хоҳлаб қолар эдим.

Таклифим шуки, ўзбек футболининг камчиликлари ҳақида махсус танқидий учрашувлар оммавий ахборот воситаларида чиқиши керак. Биронтамиз футболга оид кўрсатувларни TVда кўрмаймизку айни пайтда.

Атрофдагилар ҳам фикри билан бир ўртоқлашиши керак. Деярли барчамиз бу ҳақида дадил гапира олади. Шу нарсани ҳамма эълон қилиши керак, ҳамма билиши керак. Бу каби камчиликларни очиб ташлаш керак.
Мисол учун мен Ўзбекистон терма жамоаси ва "Спартак" клубининг собиқ ҳужумчиси Жафар Ирисметов "championat.cом" сайтига берган интервьюсига аҳамиятингизни жалб этмоқчиман. Ушбу интервьюда Ирисметов Ўзбек футболи ҳақида ўз фикрларини ҳам билдирди:

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян мамлакатда футбол ривожланаётганини маълум қилган эди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
- Сизга худди Самвел Вячеславович каби жавоб берайми ёки ҳақиқатдан ҳам нимани ўйласам шуни айтайми? Шахсий фикрим, Ўзбекистонда футбол ривожланмаяпти, аксинча пасаймоқда. Болалар-ўсмирлар футболининг савияси пасаймоқда – мана ёшларимиз Жаҳон чемпионатига чиқа олишмади. Охирги йилларда бу ёшдаги жамоалар мунтазам равишда мундиалларга чиқиб келаётган эди".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Жиззахда машинани валютчикка “шапка” тўлаб, кейин оласиз"

"Мен сизларга Жиззах шаҳридан боғланмокдаман. Бир масаланинг ечимини анча вақтдан буён топа олмай келмоқдаман.

Жиззах шаҳрида жойлашган автосалонлардан машина ололмасдан қийналмоқдаман. Биргина “Нексия” автомашинасини сотиб олиш учун 1000 АҚШ доллари миқдорида шапка бериш керак. Автосалон раҳбарлари номига ўйинчоқ бўлиб ўтирибди. Салонни эса бозорда АҚШ долларини олди-сотдиси билан шуғулланадиганлар эгаллаган. Мисол учун, машина сотиш билан Жиззахда бир валютчик шуғулланади.

Гуёки у салон раҳбарларига катта миқдорда қарз бериб, ўз қарзини сотиладиган машинага қўйилган шапка ҳисобига ундириб олар экан. Жиззах вилоятининг қайси салонига бормасангиз, машина олиш учун ўша валютчикка учрашиш керак".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Шавкат Мирзиёевнинг куёви совринига "Lacetti" тикилган кўпкари бергани иддао қилинмоқда

Озодлик тингловчиси Facebook ижтимоий тармоғида Maslahat.uz гуруҳида нашр қилинган бир постни Озодлик билан ўртоқлашди. Ушбу пост муаллифининг билдиришича, Қўқон шаҳрида ташкил этилган кўпкари (улоқ) мусобақасида асосий совринга Chevrolet Lacetti автомашинаси қўйилган. Шунингдек, ушбу постда иддао қилинишича, кўпкари мусобақаси "Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек ака томонидан ташкил қилинган":

"Қўқон шаҳрида кўпкари (улоқ)! Тиқилинч… Одам жуда кўп. Асосий совға Chevrolet Lacetti автомашинаси экан. Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек ака томонидан ташкил қилинган".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Пахтакорлик тингловчи: Мирзиёевга ишониш-ишонмаслигимиз газ билан светга боғлиқ бўлиб қолди

"Бизнинг Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида газ йўқлиги туфайли одамлар қишлоқ атрофида ўтин теради. Дарахтлар сийраклашиб қолган. 4,5 йилдан буён шу ҳолат. Совуқ тушиши билан трансформаторлар портлайди. Баъзи кўчаларда ҳафталаб свет бўлмайди. Кўпчилик токда ишлайдиган печкалар орқали уйларни иситишмоқда.

Бироқ, печка орқали иситиш учун токни ўғрилик қилиб туширишади. Натижада, трансформаторга зўриқиш бўлади. Ушбу трансформаторлар ҳам эскириб, ўз муддатини ишлаб бўлган.

Аҳоли янги сайланган президентга келажакда ишониб бўлмаслигини ҳам айтишмоқда. Биз яшаётган жой тоғнинг ўртасидаги бир кичик қишлоқ эмаску ахир! Марказлашган қишлоқ бўлгани учун қизғин вазият ҳеч бўлмаса сайлов олдидан ривож топишига, яъни газ берилишига ишонган эдик.

Бироқ, вилоят ва туман газ идораларидан келган масъул одамлар халққа "газдан умид қилманглар ва қишга тайёргарлик кўринглар", деб кетган. Шу туфайли, кўпчилик ўтин топишга тушиб кетди.

Илтимос, шуни ёзинглар. Ўзгариш бўлиб қолар. Давлатга газ пулини қарзга ботмай тўлаб қўйган мен каби одамлар жуда кўп. Аммо, газ ҳали ҳам йўқ".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG