Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:08

OzodNazar: "Мирзиёев Каримов ташқи сиёсатини давом эттиради”


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блок ва иттифоқларга қўшилмайди.

Абдулазиз Комиловнинг бу ҳақда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган ) Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви чоғида маълум қилди.

“С5+1” номли вазирликлараро учрашувда сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

“Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган давомийликни давом эттиради,” деди Абдулазиз Комилов.

Ислом Каримов вафотидан кейин янги сайланган президент Шавкат Мирзиёевда собиқ президет ташқи сиёсатини давом эттириш имконияти ва салоҳияти қанчалар мавжуд?

OzodNazar рукнида Ўзбекистон давлат телевидениесининг таниқли шарҳловчиси Турсун Қоратоев бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Таниқли шарҳловчига кўра, Ўзбекистон янги раҳбари марҳум президент ташқи сиёсатини давом эттиради.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:25:05 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG