Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Францияда фавқулодда ҳолат 2017 йил июлига қадар узайтирилади


F
F

Франция фавқулодда ҳолат режимини 2017 йил июль ойига қадар узайтиради, дея эълон қилди Франция бош вазири Бернар Казнёв.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг бу таклифи сешанба куни тасдиқдан ўтади.

Францияда фавқулодда ҳолат режими 2015 йил 13 ноябрда Францияда 130га яқин одам умрига зомин бўлган қатор террорчилик ҳужумлари ортидан жорий этилганди.

Фавқулодда ҳолат бир неча бор узайтирилди.

Ушбу режим ҳукуматга оммавий намойишларни тақиқлаш, жамоат жойларини беркитиб қўйиш ва алоҳида районларда ҳаракатни чеклашга изн беради.

XS
SM
MD
LG