Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:36

Ватанига қайтишни орзу қилган муҳожир Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ватанига қайтишни орзу қилган муҳожир Мирзиёевдан ёрдам сўрамоқда

"Менинг ҳаётимда қийин кунлар келди. Сизлар орқали президентимиз Шавкат Мирзиёевга ёзмоқдаман. Биз каби ночор оиланиям эшитармикин?

Мен Андижон шаҳрида яшаганман. 1994 йилда бир фарзандим билан қайнонам берган уйга. Орадан йиллар ўтди, 3 нафар фарзандлик бўлдим. чиққан эдик. Уй эса бизнинг номимизга ўтмаган эди. Овсинимнинг номида бўлган эди. Қайнонам овсинимга ҳовли олиб бериб, бизни эса ана ўша уйга олиб чиққан. Овсиним тилхат ёзиб берган "менинг даъвоим йўқ, уйни ўзларига ўтказиб олишига қарши эмасман" деб.

Орадан йиллар ўтди. 2013 йилда менга суддан қоғоз келди. Овсиним "уй менинг номимда” деб ариза қилган экан. Суд эса "уйни бўшатсин” деб қарор чиқарган экан. Мен 22 йил коммунал тўловини тўлаб ўтирдим. Бормаган жойим қолмади.

Ахир уйни бўшатишга мажбурлади. Айни пайтда, 3 йилдан буён фарзандларим билаг мусофир юртда сарсон бўлиб юрибман. Ўзбекистонга “борай” десам, у ерда уйимиз йўқ. Ҳокимиятга ҳам мурожаат қилганман. Давлат идораларидан уй олишга ёрдам сўраганман. Менга ҳеч ким ёрдам бермади.

Фарзандларим қийналиб яшашини кўра олмадим. Ватанимизга қайтиб яшашни орзу қиламан. Шунинг учун сизга ёздим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев сизлар орқали мени эшитармикин. Менга ҳам ёрдам берармикин. Ўз юртимизда яшагим келади!"

Ниязова Маҳбубахон.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Газни сайловдан сўнг ўчириб қўйди, уни энди яна 5 йил кутамизми?"

"Мен Жиззах шаҳридаги Оққўрғонлик маҳалласи Оқсарой кўчасида яшайман (кўча номи сайловгача М. Очилов кўчаси бўлган). Бизнинг кўчамизда ўтган йили ҳам газ йўқ эди. Бу йил ҳам йўқ. Сайлов арафасида маҳалламиздагилар “Газ берилмаса, сайловга бормаймиз”, деб ултиматум қўйишди.

Газ келди, лекин фақат сайлов ўтгунча. Газимиз Хитойгача етиб борган, аммо маҳалламизга келмаяпти.

Биз яна 5 йил - яна президент сайлови бўлгунича кутишимиз керакми газ келишини?"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Режа бўйича чироқ оладиган Марғилон биратўла газдан ҳам маҳрум бўлди​

"Фарғона вилояти ҳокимининг қарори бор экан. Ушбу қарорда Марғилон шаҳридаги 78 маҳалла "газ етиб бормайдиган ҳудуд" дейилган. Хусусан, улар орасида Марғилон шаҳар маркази ҳам бор экан.

"Энди қарорни кўрсатинглар" деб сўрасак, улар эса "жўнатамиз" деб 3 ойдан буён чўзмоқда. Хуллас, газ йўқ ва бўлмайди, деган жавоблар берган.

Шу масалада Бош Вазирнинг қабулхонасига бир нечта мурожаатлар йўлланганини қуйидаги иловадан ҳам кўрсангиз бўлади".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Марғилонда режадагидан ортиқ чироқ ўчирилмоқда

"Марғилон ҳақиқати газетасида мана бу жадвал чоп этилди

2 соат эмас, ҳозирга келиб, 1 соатга ўтди! Бу Ўзбекистон 2009 йилдан бери ғафлатда деганими?

Лекин бу газета чиққанидан сўнг, ўзларини "ҳокимият вакиллари" деб таништирган шахслар ҳамма газеталарни маҳаллий киосклардан йиғиштириб олишди.

Фарғона вилояти Марғилон шахрида электрэнергияни ўчириш графиги бўйча чироқ 2 соат бор 2 соат йўк. Лекин ҳозирги кунга келиб, график бўйича ишлаяпти-ку. Чироқни 1 соатга ёки узоғи билан 1,5 соатга беради. Кейин 2-2,5 соатга чироқ бутун шаҳарда ўчади.

Қуйидаги суратда Марғилон шаҳрининг маркази. Свет ёниб турган дўконлар барчаси электродвижокда ўтирибди".

​-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG