Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:58

Бухорода спираллик иситиш воситасидан фойдаланиш тақиқланган

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Бухорода спираллик иситиш воситасидан фойдаланиш тақиқланган


"Жиддий муаммо чиқиб қолди. Шу сабабдан Озодлик Радиосига шикоят қилишга мажбурман. Бухоро вилояти эмас, Бухоро шаҳрининг ўзида яшайман.

Бугун 18 декабрь, 2016 йил. Эрталаб соат 04:00 дан бери на электр энергияси, на газ, на иссиқ сув (совуқ сувдан ташкари), на иситиш батареялари ишлайди. Соат 07:00 да фақатгина электр энергиясини беришди. Бунақанги расвогарчиликлар тахминан жорий йилнинг 4 октябридан буён юз бермоқда.

Бухоро шаҳар ҳокимиятининг +99865-222-22-22 рақамига телефон қилиб шикоят килганимизда, улар "Бухоро шаҳрида газ ярим соатдан кейин бўлади", дейишди. Ярим соат кутдик, кейин "мана-мана 20-минутдан кейин бўлади", деб айтишди. Яна телефон қилсак, "аниқ билмаймиз қачон бўлишини", дейишди. Айни пайтда умуман телефонни кўтаришмаяпти.

Бу муаммога "майли" деб кўз юмиш мумкин эди, лекин яна битта расвогарчилик чиқиб қолди. Ёнғин-хавфсизлигидан, (ўт-ўчирувчи либосидаги одамлар уйма-уй юриб, одамларнинг уйларини титкилаб, ҳаммага спираллик иситиш воситасидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. "Сизларга рухсат йўқ. Агар фойдалансаларинг, катта штраф соламиз, жиноий жавобгарликка тортамиз. Бу янги қонунни шахсан Шавкат Мирзиёевни ўзи қабул қилган. Каримов ўлиб кетди аллақачон, энди Мирзиёевга бош эгасанлар", деб босим ўтказишмоқда.

Газ йуқ, фақатгина электр энергияси мавжуд. Электр энергиясидан уйни иситишга рухсат беришмаяпти. Адашмасам, Бухоро ҳокимининг қинғир иши учун, Мирзиёев уни ишдан бўшатиб, жиноий иш қўзғатганидан кейин шу ишлар бўлаяпти. Шавкат Мирзиёевга каттакон раҳмат. У киши хақиқатгуй, лекин у кишининг ортидан ҳар балоларни қилишмоқда".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Ўзбекистон давлат идорасида ахборот ва эълонлар фақат рус тилида берилган

"Ўзбек тили давлат тили бўлганига 20 йилдан ошиқ вақт ўтди. Тошкентнинг Учтепа туманидаги иссиқ сув тармоғи идорасида ҳалигача рус тилидаги ёзувлар илиниб турибди.

Бу ерда ниҳоятда тартибсизлик кўп. Асабингизни бузиб чиқасиз. Ариза ёзаман десангиз, деворга илинган барча намуналар рус тилида. Хизмат сифатини гапирмасак ҳам бўлади".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Милиция ходимлари жамоат жойларида ароқ ичиши мумкинми?

Police drinking in Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:00 0:00

"Милиция ходимлари жамоат жойларида ва умумий овқатланиш жойларида спиртли ичимликларни истеъмол килмоқда", - деб Озодликка хабар қилган тингловчимиз, ўзи гувоҳи бўлган вазиятнинг видеотасвирини ҳам жўнатди.

"Видеода ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бўлими ходими спиртли ичимлик ичиб ўтирибди. Афсус, раҳбарлари ҳам шу аҳволда бўлса керак. Исботи видеода", деб якунлаган ўзининг "телеграммасини" тингловчи.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ипак йўлида хато билан ёзилган йўл белгиси саводсизлик рамзими?"

"Ушбу суратларни юборишдан мақсад - бу йўлнинг четидаги ёзувга эътибор беринг. Қўнғрот! Ахир бу шаҳарнинг номи. У эса Қўнғирот бўлиб ёзилиши керак-ку.

Оддий йўл бўлсаям майли эди, аммо бу Ипак йўли! Бу йўлдан қанча-қанча чет элдан келаётган савдо машиналари, ўзимизнинг машиналар, ҳатто президент келадиган бўлса, у ҳам айнан шу йўлдан келади.
Бу ёзувни кўрган меҳмонлар бизнинг халқни “саводсиз”га чиқаришмайдими?

Бу суратлар Нукус-Қўнғирот автойўлида ҳеч бир фотомонтажсиз олинган".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG