Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:39

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида Beeline интернети ишламаяпти

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида Beeline интернети ишламаяпти

"Хўжаобод туманида Интернетни ёқишингиз билан телефонда H+ белгиси пайдо бўлади, лекин интернет тезлиги жудаям секин. "Мутлақо йўқ" десак ҳам муболаға бўлмайди.

Бу ҳақда мутахассисларга айтилганда, улар ушбу муаммони тез кунларда бартараф этишга ваъда беради, холос. Бироқ, икки ойдан бери ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Муаммо сабабини биз ҳам билсак бўладими?

Ҳар сафар мутахассислар "сизнинг номиздан ариза олдик" деб айтади, лекин умуман ишламайди. Барча танишларимда худди шу ҳолат".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Жиззахдаги судда одам кўплигидан залга сиғмади (ВИДЕО)

Court room in Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:32 0:00

Жиноят ишлари бўйича Жиззах туман судидаги аҳвол. Судья ҳукм ўқияпти...

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Тошкентда одамлар тухум олиш учун навбатда соатлаб туришибди (ВИДЕО)

Тошкентда одамлар тухум олиш учун навбатда соатлаб туришибди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

​"Тошкентдаги ТТЗ бозорида одамлар тухум олиш учун эрталабки соат 6:00 дан навбатга туришибди. Соат 9:30 бўлди, ҳалиям тухум олмай қийналишяпти.

Халқни совуқ кунда шунақа қийнаш керакми? Қачонгача энди халқ шунақа қийналиб яшайди? Бу ерда тухум нархи 300 сўм экан. Дўконда эса қимматроқ. Шунинг учун ҳамма шу ерда тўпланган".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Бешариқ туманида газ узиб ташлангани туфайли мевали дарахтлар кесилмоқда

"Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги Узун қишлоғида газ йўқ, свет йўқ ва аниқ гап ҳам йўқ.

Кўнгилни бир жойга қўйиб ўтинни қилаверайликми? Оилада 9 кишимиз. Аёллар бир уйда ётади, эркаклар эса бошқа уйда. Агар хорижда иш чиқса, кетаман. Жуда зерикарли. Уй совуқ ва мазам бўлмаяпти.

Бизда кунига умумий 4-5 соат свет бўлади, ҳолос. Ҳатто, телефоним заряд олишга ўлгирмаяпти. Газ йўқлигига 4 ой бўлди. Узиб ташланганидан аввал 100 000 сўм тўлар эдик. Ўтин йўқ, кўмир йўқ, тирикчилик қийин бўлиб қолди. Далага чиқиб ўтин қилайлик десак, барча далаларнинг эгаси бор.
Илтимос, бизга ёрдам беринглар. Агар қишлоғимизда қарздорлик бўлса, тўлашга мажбурлаймиз. Болалар касалдан чиқмаяпти. Газ узиб ташлангани туфайли мевали дарахтлар кесилмоқда…"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG