Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:07

"Ёмғир, шамол ёки қор ёғиб қолса, чироқдан умидимизни узамиз"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ********************************************************************************************* Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ёмғир, шамол ёки қор ёғиб қолса, чироқдан умидимизни узамиз"

"Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Мирзачўл қишлоғида электроэнергия муаммоси бор. Мисол учун, бугун 4-5 марта ўчиб ёнди. Бунинг сабаби нима?

Доим "фалон сўм қарзингиз бор", деган СМС келади. Аслида, улар сиздан қарз. Баъзи кунларда умуман чироқ бўлмайди. Ёмғир, шамол ёки қор ёғиб қолса, чироқдан умидимизни узамиз.

Газдан-ку умидимизни мутлақо узганмиз. Кўчадаги газ трубаларни кесиб кетилганидан кейин газдан умидимизни узишга мажбур бўлдик.

Бизга ёрдам беринглар!"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Тез тиббий ёрдам" хизматига янги машиналар топширилди

New Ambulance cars in Uzbekistan
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:26 0:00

​"Самарқанд шаҳрининг "Тез тиббий ёрдам" хизматига 10 дан ортиқ янги Nissan машиналари берилди. Машиналарни видеода кўрсангиз бўлади"​

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Пенсионерлар пластик картадан нақт пул ечиш учун совуқда узоқ кутишга мажбур

Озодлик тингловчиси Бувайда туманидаги нафақахўрлар пластик картадан нақд пул ечиш учун совуқ кунлари узоқ вақт мобайнида навбатда туришга мажбурлигини билдирди. Шунингдек, шароитлар йўқлиги туфайли пенсионерлар ўз навбатини банк биносининг остонасидаги бетонда ўтириб кутишга мажбур:

"Суратда Бувайда туманидаги Агробанк. Нафақахўрлар пластик картасидан нақд пул ечиш учун кутиб туришибди"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Мирзиёевнинг буйруғи билан бузилаётган бозорнинг дўкондорлари нима бўлади?"

"Мен Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшайман. Туманимизда катта деҳқон бозори бор. Лекин у ерни бузиб ташлар экан. Шахсан Мирзиёевнинг буюриғи билан қарор чиққан экан.

Мени бир масала қийнамоқда. Агар бозорни бузиб ташласа, Учқўрғон бозори қаерга кўчади? Савдогарлар ва дўкон эгаларининг мол-мулки нима бўлади? Дўконлар нима бўлади?

Бу бозорни янгилаганига ҳеч қанча бўлгани йўқ. Ҳозирги вилоят ҳокими Учқўрғон туманига ҳоким бўлиб келганида янгиланган эди. Энди эса бузиб ташлар экан. Бу бозор чегарада жойлашгани туфайли ҳам бузилиши аниқ. Бироқ, янги бозор қаерда қурилиши ҳақида ҳеч бир маълумот йўқ.

Учқўрғон бозоридаги аксар дўконлар давлат кадастрида рўйхатдан ўтмаган. Энди одамлар борса, кадастрдан ўтказмаяпкан.

Ўтган йил ҳам Учқўрғон автобазасининг ўрнига дўконлар қуришган ва “бозорни айнан шу ерга кўчирамиз” деб айтишган эди. Вилоят ҳокимининг иштирокида очилган эди. Бироқ, у бозорга ҳеч ким бормади ва шунинг учун бу каби гаплар йўқ бўлиб кетган эди".

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG