Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 17:44

Самарқанд вилоятига янги ҳоким тайинланди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ургут тумани ҳокими бўлиб ишлаган Ҳиммат Оқбўтаевни Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинлади.

Бу ҳақда президент матбуот маркази тарқатган хабарда айтилади.

Мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлган 54 яшар Ҳиммат Оқбўтаев 1988-1991 йилларда Ургут жамоа хўжалигида юрист, сўнгра Навоий вилояти прокуратурасида ва Бош прокуратурада турли лавозимларда ишлаган.

Оқбўтаев 2006 йилдан жорий йилнинг март ойигача Ургут тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган. 2016 йилнинг мартида эса Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари вазифасига тайинланган эди.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев декабрь ойи бошида Бош вазир ўринбосари ва республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG