Линклар

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Сотиб олган намунали уйимизнинг ҳоли жуда хароб"

"Биз Андижон вилоятининг Бўз туманида намунали уй олганмиз. Уймизнинг ҳоли жуда хароб. Бизни алдаб юриишибди қачондан бери.

Сув минораси умуман йўқ. Ҳужжатда "газлаштирилган" деб ёзган. Бироқ, газ линияси ҳам йўқ. Бирорта жойи краска қилинмаган. Ҳожатхонанинг эшиги йўқ. Деворлари тўкилиб ётибди. Оддий тунука қилинган. Томига қизил черепица ётқизмаган.

​Уйнинг ичидаги полларни бошқатдан қилдик. Ўзимиз краска қилдик. Биронта ҳам розетка йўқ эди. Ўзимиз қўйдирдик. Иккита хонада ва ваннада чироқ ёнмайди. Удлинитель улаб, ёқиб ўтирибмиз.

Ташқаридаги деворлар ҳам умуман краска бўлмаган. Ахир биз ҳар ой пул тўлаябмизку банкка?! Суратларда кўришингиз мумкин барчасини.

​Президент бунақа виждонсизларга ишониб, шунча пул ўтказган, аммо булар қилган ишининг аҳволи мана шу. Қизил черепицанинг ўрнига ялтироқ тунука қоқиб қўйган деворнинг устига. Котелхона эшигининг таги бир қарич очиқ. Уй ичидаги эшикларнинг калитлари йўқ.

Уйга киришнинг тепасидаги шапкасини ярим метр қилиб, тунука билан ўраб ташлаган. Лойиҳада унақамас. Каттароқ бўлиши керак эди. Шундай ёмғир ва қор уриб беради уйнинг ичига… Кейин ўзимиз тўсдик каттароқ қилиб".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG