Линклар

Газ фақат мулозимларга, болалар нафақаси - порага

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

15:31 29.12.2016

Газ фақат мулозимларга, болалар нафақаси - порага

"Мен Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги Сафоҳўжа қишлоғида яшайман. Ҳужжатлар бўйча бизнинг қишлоқ 100% фоиз газлашган. Лекин газ йўқ.

Яқинда туман ҳокими қишлоғимизга келди. Ундан бу ҳолат тўғрисида сўрадик.

Ҳокимнинг айтишича, газ ёқиш мажбурий эмас. Яъни, аҳолини газ билан таъминлаш мажбурий эмас экан. Хоҳловчилар эса 270 минг сўм олдиндан тўлаб қўйишлари керак экан. Счётчикка (газ ўлчагичи - таҳр.) ҳам эътибор берилмас экан. Давлат ишчиларига газ ёқиб бериш мажбурий экан.

Агар газ берилса, халқ шунга ҳам рози. Бироқ, газнинг ўзи умуман йўқ. Қишлоғимизнинг аҳолиси мажбурликдан фермерлардан дарахтларни ўғирлашмоқда. Эплай олмаганлар эса, шифернинг остидаги тахталарни олиб ёқишмоқда. Аммо, ҳали қиш авжи олдиндаку. Буёғи энди нима бўлади?

Ҳокимиятнинг бу масала билан ҳеч иши йўқ. Ишонасизми, бу ердаги 3 та қишлоқ фуқаролар йиғинига 1 та газ баллон ва 4 қоп кўмир берилди. Бизнинг қишлоғимиздан бирон ким олганини эшитмадим. Балки, қўшни қишлоқларда вазият оғирроқдир.

Қишнинг совуқ кунларида маҳалла идорасидаги ходимларни иш жойида топиш жуда қийин. Кунига узоғи билан 2 соат ишлаб кетишади.

Яна бир ҳолат болалар нафақаси билан боғлиқ. Болалар учун нафақа олишни истаганлар дастлабки ой тўловини тўлиқ ва ҳар кейинги ой нафақа тўловининг яримини ҳоким бобога аташлари керак экан.

Шавкат Мирзиёев ўзининг биринчи интервьюсида "давлат ишида ишлайдиганларни қаттиқ назоратга оламиз" деб айтган. Наҳотки шу бўлса ислоҳот?!".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

17:46 28.12.2016

Каримов даврида пенсиясини нақд олган пенсионер, Мизиёев даврида бундан қуруқ қолди

"Мен 2 йилдан буён пенсиядаман. Мен шикоят қилиш учун ёзмоқдаман.

Авваллари, Ислом Каримов тирик бўлганларида, пенсиямнинг 40% фоизи пластикда ва 60% фоизи нақд пулда бўлган. Энди эса президент ўзгарди, қонун ҳам ўзгарди.

Пластик картам Бухоро Миллий Банкидан очилган. Мана Октябр, Ноябр ва Декабр ойлари учун пенсиямнинг 90% фоизини картага кўчирмоқда. Уч ойдан бери шу аҳвол. Фақат 10% фоизини нақт пулда бермоқда.

Шикоят билан Бухоро Пенсия Жамғармасига чиққанимда, ҳеч бўлмаганда 50% фоиз нақд олиш учун ариза ёзинг дейди. Мен 2 маротаба ёздим Октябр ойининг ўзида, аммо ҳеч бир фойда бўлмади. Такроран мурожаат қилганимда, улар менга "яхшиликча шунисига шукур қилинг, бўлмаса 3 ой кечиктириб тўлиқ 100% фоиз пенсиянгизни картага оладиган бўласиз" деб айтди. "Бизга Тошкентдан президент томонидан шунақа буюриқ келган" деб айтмоқда жамғарма ходимлари.

Илтимос, ёрдам беринглар".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

17:10 27.12.2016

Россияда ЖЧ-2018 учун стадион қурган ўзбекистонликларга маош тўланмаётир

"Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида футбол бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионатига атаб қурилаётган стадион қурилишида ишлаган ва ишлаётган қарийб 50 нафар Ўзбекистонлик номидан ёзаяпман. Бу йилнинг март ойида, маошимиз кечиктирилаётгани ва шу сабаб иш ташлаганлигимиз ҳақида сизларга хабар берган эдик. Воқеа сизлар орқали матбуотда кенг ёритилиши ва ишимизга прокуратуранинг қизиқиши ортидан пулларимизни олдик ва ҳаммаси ўз изига тушгандай бўлди. Йил якунига келиб, бизнинг ширкат "ООО МА-НА СТРОЙ" ўз ишини тугатди, лекин бизга уч ойлик маошларимиз берилгани йўқ.

Бу ой ўртасида ишни тўхтатиб, иш берувчимиздан пулларимизни беришини талаб қилдик. Шунда ширкатимиз раҳбари: "25-декабргача ишлаб туринглар, буюртмачи билан шартномамиз тугайди. Кейин охирги тийинигача ҳаммангизга маошингизни бераман. Агар буюртмачи келишилган вақтда пулимизни ўтказмаса, мен сизлар билан бирга бўлиб, керак бўлса губернаторга арз қиламиз," деб ваъда берди. Биз рози бўлдик ва ишни давом эттирдик. Мана ўша сана келди, лекин пулдан дарак йўқ.

Бу ерда, ишдан бўшаб, бир ойдан бери ойлигини кутиб ётганлар ҳам бор. Энг ачинарлиси, бир нечта ишчининг ҳужжатлари муддати тугаган. Уларда на жарима тўлашга, на уйга кетишга пуллари бор. Эртага уларга қандай чора кўрилиши ҳам номаълум. Хуллас, вазиятимиз оғир, ҳамма тушкунликда. Байрам арафасида шунча одамни ночор аҳволда қолдиришди. Иш берувчи фақат битта баҳонага ёпишиб олган: "Буюртмачи ширкат ("Стройтрансгаз") пул бермаябди".

Дардимизни тинглайдиган одам йўқ. Элчихона ва ўзбек жамиятлари билан боғланишга урунишимиз самара бергани йўқ.

Биз улардан садақа эмас, балки ўзимиз қилган меҳнатимизнинг ҳаққини сўраяпмиз.

Бу кунгача иш берувчимизга бўлган ишонч ва ҳурматимиз туфайли ҳеч қаерга арз қилмадик. Энди бошқа чорамиз қолмади. Бу дунё аҳамиятидаги объект бўлгани сабабли, ҳодиса "эътиборсиз қолмайди", деб ўйлаймиз ва мурожаатимиз тегишли идораларга етиб боришига умид қиламиз".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

17:08 26.12.2016

Андижонликлар газ йўқлиги туфайли 4- қаватда печка қуриб ўтин ёқмоқда

Озодлик тингловчиси Андижон шаҳрида газ йўқлиги туфайли одамлар кўпқаватли уй ичида ўтин ёқаётганини билдирди.

"Андижонда 10 кундан буён газ йўқ. Одамлар печка қуриб, домлардаги квартираларида ўтин ёқишга мажбур.

Бу энди қанақа ҳаёт бўлди, одамлар домда ўтин ёқса?

Илтимос, чораси бордир газ беришнинг?"

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Қолганини юкланг

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG