Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:23
Gas and electricity issues in Uzbekistan
Gas and electricity issues in Uzbekistan

"Аҳолини электр билан таъминлаш давлатнинг бурчи эмасми?"

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Аҳолини электроэнергия билан таъминлаш давлатнинг бурчи эмасми?"

​"Сирдарё тумани Малик ҚФЙ Чорвадор маҳалласида бўлаётган камчиликларнинг гувоҳимиз. Ҳар бир соҳада камчиликлар мавжуд. Лекин биров буни ечимини топишга уринмаяпти. Мен ўзим гувоҳ бўлганим туфайли барчасини сизга кўрсатишга ҳаракат қиламан. Балки, кимдир маҳалламизга эътибор бериб, обод бўлишига ҳисса қошар.

Маҳалламизни эсимни таниганимдан бери биламан ва шу вақт мобайнида 1% фоиз ижобий томонга ўзгаргани йўқ. Тўғри, тепадан маҳаллани ободлантиришга ва бошқа ишлар учун маблағ ажратилади. Бироқ, ажратилган пул бизга етиб келмайди, яъни катталар еб кетади, ўз манфаатининг йўлида.

Газ масаласи бизда жуда ўта оғир. 4-5 йилдан буён газ умуман йўқ. Атрофимиздаги барча шаҳарларда эса газ бор. Нима миш… Бизнинг маҳалламизнинг қарзи кўпмиш. Мактабга берса бўлар эди ҳеч бўлмаса. Болалар совуқ тушгандан бери грипп, йўтал ва иситмадан чиқмайди. Шунда ҳам, қолдирмай мактабга боряпти.

23 декабр куни саводхонлик байрами бўлиб ўтди. Мактабда ўтин печкаси қўйилган. Тутун ҳиди мактабга киришингиз билан анқийди. Спортзалда ёмғир пайтида томдан ўтган сув учун тоғора қўйиб қўйган. Деворлар намиқиб кетган. Шароитлар талаб даражасида эмас. Бироқ, фарзандимнинг устозига раҳмат. Яхши тарбия беради. Менинг гапларим бировни ёмонлаш учун айтилмаган. Мақсадим эса фақат раҳбарларнинг эътиборини қаратишдир. Мен ҳам маҳаллам чиройлик ва обод бўлишини истайман.

Свет масаласи ҳам яхши эмас. Кўп ўчади. Бир кунда камида 3-4 марта ўчади. Қишлоғимиздаги 200та хонадондан 60 минг сўмдан пул йиғиб, янги трансформатор олар эканмиз. Аввалгиси эскирган ва кучи етмайдиган бўлганмиш. Бу гап ҳақиқат. Барчамиз иситиш учун электроэнергиядан фойдаланмоқдамиз. Аммо аҳолини электроэнергия билан таъминлаш давлатнинг бурчи эмасми?"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"2-3 кунлаб чироқ йўқлиги туфайли ҳатто телефонни зарядлаб бўлмаяпти"

"Бизда умуман чироқ йўқ. Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида истиқомат қиламан.

Мисол учун, 26 декабр куни чироқ умуман ёнмади. 27 декабрга ўтар кечаси соат 2 да бир ёнди. Мен ўрнимдан туриб, уйда чироқларни ўчириб чиқдим ва телефонимни зарядкага қўйгунимча чироқ яна ўчди. Бир дақиқага ҳам чўзилгани йўқ.

27 декабр куни соат 9 да чироқ 22 дақиқага ёнди. Бизда ҳар куни шу аҳвол. Баъзида 2-3 кунлаб чироқ умуман ёнмайди. Ҳамма уйига электродвижок қўйган".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Қўшни Қирғизистонда чироқ ҳеч ўчмайди, бизда эса 3 соатга етмайди"

"Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги Ойим шаҳарчасида бир кунда атига 3 соатга электроэнергия берилмоқда. Қийналиб кетдик. Мирзиёевнинг қабулхонасига ариза йўлладик. Бироқ, ҳеч бир жавоб йўқ.

Бизнинг шаҳарчамизга қўшни Қирғизистон Республикаси жуда яқин. Ҳатто, аҳолиси ҳам чегарадан кўринади. Қирғизистонда кунига 24 соат чироқ бор. Ҳеч ўчмайди. Наҳотки ривожланган мустақил давлатда электроэнергия ўчиб, қўшни давлатда эса электроэнергия доим бор.
Бизни ҳеч ким эшитмаяпти ва эшитишни ҳам истамаяпти. На вилоят ҳокими, на туман ҳокими буни ҳал қилишга уринмоқда.

Лекин электроэнергия тўловини ойлигимиздан ушлаб қолаверади. "Ойликдан ушламанг" деб айтсам, "мажбурмиз, бу сиёсат. Чироқ бўлса ҳам ё бўлмаса ҳам, ойликдан ушлаймиз" дейди бухгалтер.
Қийналиб кетдик. Ёрдам беринглар. Катталарнинг қулоғига етиб борар. Бунақа яшаш қийин бўлиб кетди. Гуёки биз 18 асрга тушиб қолгандай".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Аҳолига арзонлаштирилган ёғ ва ун яна баланд нархда сотилмоқда

"Мен Фарғона вилоятининг Сўх туманида аҳолига арзон нархда сотиладиган ёғ ва ун ҳақида ёзаяпман.

Бир кило ун 1050 минг сўмдан сотилиши керак. Яъни 45 килолик бир қоп уннинг нархи 47,250 сўмга бўлиши керак. Булар эса ана шу қопни 57-60 минг сўмга пуллаяпти. Бир кило ёғ 5,400 минг сўмдан сотилиши керак. Яъни 4.2 килолик бир баклашка ёғнинг нархи 22,700 минг сўм бўлиши керак. Булар эса ёғни 28-30 мингдан сотмоқда.

Боз устига, пластик карточкага эмас, фақат нақт пулга сотмоқда. Буни текширадиган органлар йўқ. Сўх тумани Ровон қишлоғидаги солиқ идорасининг олдида қўрқмай сотмоқда.

Шу дардимизни ҳокимга етказишга ёрдам беринг!"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG