Линклар

Ҳокимиятнинг лоқайдлиги туфайли одамлар хароб шароитларда яшашга мажбур

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

17:25 3,1,2017

Ҳокимиятнинг лоқайдлиги туфайли одамлар хароб шароитларда яшашга мажбур

"Мен 2 гурух умрбод ногирониман. Сирдарё вилояти Сирдарё шаҳрида Реф-Депо ётоқхонасининг 1-қаватида бир нафар фарзандим билан яшайман.

Тепамда турадиган қўшниларим деразасини очиб, сув тўкишади ва аҳлат ташлашади. Ким бу ишни қилганини кўриб, маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Зокир акага айтсам, у эса "бўлди, сиз уйингизга бораверинг, биз буни ҳал қиламиз" деб айтди. Бироқ, бу ҳолат эртасига ҳам такрорланди. Маҳалла раисига мурожаат қилавериб чарчадим. Йиғлаб туман ҳокимига ҳам борганим ҳеч қандай натижа бермади.

Аҳволим оғирлиги учун туман ҳокимининг қабулига бордим. Ўша пайт бир "Газел" автомашинасида кам таъминланган ва ногиронлар учун озиқ овқат маҳсулотлари келди. Бундай озиқ овқатлар ҳар йили байрамларда берилар экан. Бироқ, шу пайтгача менга берилмаган. Йиғлаб шикоят қилганимдан сўнг, мени қўлимга бир салафан сеткада озиқ овқат тутқазишди.

Бу ётоқхонада фақат свет билан кун кўрамиз. Газ умуман йўқ. Овқатни электропечкада тайёрлаймиз. Свет ўчса, соатлаб келмайди. Хонам музлаб кетади. Ташқари совуқлиги ва хонанинг деворлари бетон бўлгани туфайли, касал аҳволимда совуқ хонада ётибман. Электросетга телефон қилсак, ҳеч кўтармайди. Бир неча марта электросет бошлиғига бордим. Мени қабул қилмади. Бу аҳвол биринчи марта такрорланаётгани йўқ. 2-3 кунлаб ҳам свет бўлмайди. Касал аҳволимда иссиқ овқатсиз ва иссиқ чойсиз қолиб кетаман. Агар электросетни чақирсак, "трансформаторни бир икки жойи куйибди, тузатиш учун бизда нарсаларимиз йўқ," дейди улар.

Ялиниб ва илтимос қилиб ётоқхонадагилар 150-200 минг сўм йиғиб бермагунча, светимизни тузатиб бермайди. Электросет носозликларни ўзлари тузатиб беришлари керак-ку! Улар бунинг учун давлатимизданн ойлик олишади-ку? Ҳақиқат қани?!"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

20:43 2,1,2017

Қишлоқда яшайдиганлар узиб ташланган газ учун пул тўлашга мажбур

"Мен Фарғона вилояти Қува туманинининг чегара ҳудудидаги қишлоқда яшайман. Қишлоғимиз табиий газга уланган. Ҳар ойнинг бошида райгаз ходимлари келиб, 100 мингдан 300 минг сўмгача газга олдиндан тўлов қилдириб кетади.

Мен ҳам 15 кун ичида 300 минг сўм тўлов қилдим. Мен каби маҳалладошларим кўпчиликни ташкил қилади. Ҳозирги кунга келиб, газни узиб қўйишди. Бунинг сабаби, газ фақат шаҳарга берилар экан. Қишлоқдагилар учун газ йўқ экан. Айтингчи, мумкин бўлмаса, нимага олдиндан тўлов қилдиришади? Бизнинг ҳақимизни энди ким беради?

Пул олаётганида "сизлар қишлоқда яшайсизлар, пул тўламанглар" деб айтмайдику?!Тўламаган одамни қўймайди. Тўлатиб, сўнгра "мумкин эмас" деб сиёсат қилишмоқда".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

19:45 30,12,2016

Жиззахда кучли шамол Янги йил арчасини ағанатди

Яна бир муштарий Жиззахда кучли шамол сабаб Янги йил бош арчаси қулаганини Озодликка билдирди.

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

19:37 29,12,2016

"Мелисалар байрамга келган одамларни сўкиб, байрамга киритмади"

"Андижон вилоятининг Балиқчи туманида одамлар сарсон бўлиб Карнавалда ёмғирнинг тагида туришибди. Бу ерда даҳшатли ёмғир ёғмоқда, аммо одамларни маданият саройининг ичкарисига киритишмаяпти.

Жанжал бўлмоқда айни пайтда. Сўкиб ва итариб "сени ичкарига қўймайман", дейди. Ҳуқуқ йўқми менда? Катта коллеж талабаларини киритиб, мени қўймади. Одамларни сўкиб ташлади. Милиция ходимларида инсоф қолмабди. Нимага булар одамларга қўпол муносабат кўрсатмоқда?

Бунақа байрам қилгандан кўра, қилмаган яхши".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Қолганини юкланг

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG