Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:23

Газ йўқлиги туфайли аҳоли кўп қаватли уйларда ўтин ёқишга мажбур

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Қорақалпоғистондан Озодликка ёзган муштарий у яшаётган Хўжайли туманида газ йўқлиги туфайли аҳоли кўпқаватли уйда ўтин ёқаётганлигини билдирди:

"Биз кўп қаватли уйимизда ўтин ёқишга мажбурмиз. Бу Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида бўлаётган воқеа.

Билмасам… Шу кетишда касал бўлиш ҳеч гап эмас. 2004 йилдан буён газ умуман йўқ. Виртуал қабулхонага ҳам ёздим. Ҳеч фойдаси бўлгани йўқ!"

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"20 минг сўмдан давлатга тўлов қиламиз, лекин шунда ҳам бизга кира қилдирмаяпти"

"Мен сизларга Андижондан ёзмоқдаман. Мен "Дамас" миниб тирикчилик қиламан.

8 январдан бошлаб кўчаларда "Дамас" автомашинасида кира қилдирмаяпти. Биз кунлик 20 минг сўмдан давлатга тўлов қиламиз. Лекин шунда ҳам бизга кира қилдирмаяпти. Йўл хавфсизлик хизмати ходимлари орқамиздан қувлаб юриб, ҳужжатларни олиб қўймоқда.

Ҳозир қишда қаердан пул топиб, бола-чақани боқаман. Катта бирор бир иш бўлмаса… Мен каби киракашлик қилиб оила тебратадиганларнинг сони минглаб топилади. Сизлардан илтимос, бу шикоятимни президент Мирзиёевга етказинг".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Мирзиёев қабулхонасига қилган мурожаатларимиз натижасиз бўлди"

Яна бир муштарий у яшаётган Тошкент вилояти Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида ижтимоий муаммолар кўплигидан шикоят қилди. Муштарий зангиоталиклар бугунги ҳаётининг айрим лавҳаларини видеога олиб, Озодликка юборди:

"Мирзиёевнинг қабулхонасига қилган мурожаатимиз ижобий натижа олиб келмади"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:56 0:00

"Биз Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҚФЙ Ҳаракат маҳалласидаги Шараф- шон кўчасида истиқомат қиламиз. Бизда ижтимоий муаммолар кўплиги туфайли Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига 4 марта мурожаат қилдик.

Бироқ, бу уринишлар ҳеч бир ижобий натижа олиб келгани йўқ. Яъни, давлат ташкилотларидан ходимлар текширув билан келганида, чироқ ва газ ҳам келади. Мулозимлар кетганидан сўнг чироқ ва газ ҳам шу дақиқа ўчади. Эски тос, эски ҳаммом!

Кўчада қор ва ёмғир ёғадими ёки совуқ бўладими, бироқ бизда эса на чироқ, на газ бор. Аҳоли жуда қийналмоқда. Уйлар ҳам жуда совуқ. Уйни иситиш учун электр- энергиядан фойдалана олмаймиз. Яъни, трансформатор кучи етмайди. Овқат ва чойни ўчоқда тайёрлаймиз, чироқ ҳам тез-тез ўчиб туради. 25 йилдан буён кўчаларимизда асфалт умуман йўқ.

Бунақа шароитларда умуман яшаб бўлмайди".

-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Шавкат Миромонович, биз ёшлар интернет асрида интернетдан кенг кўламда фойдаланишни хоҳлаймиз!"

"Улуғнор туманидан сизларга ёзмоқдаман. Ёзишимдан мақсад, бугунда кўпчиликда саволлар қўзғатаётган алоқа компанияларини (ЮМС, Юселл ва Билайн) муҳокама қилишдир. Ёзаётган фикрлар фақат менинг шахсий фикрим эмас.

Мен Юселл ширкати Ўзбекистон бозорига келганидан буён унинг мижозиман. Айни пайтда "ижобий" тарифидан фойдаланаман. Юселл расмий вебсайтида айтилишича, тариф абонентлари ҳар гал ўз ҳисобларини бир маротабалик 1.90 доллардан то $2.89 долларгача тўлдирган тақдирда 7 кун муддатга тармоқ ичида 100 дақиқа оладилар. Бироқ, бу бонусни Юселл хоҳласа беради, хоҳламаса бермайди.

Бошқа бир рекламасида "кун давомида алоқа учун 1 доллар ишлатсангиз, тармоқ ичида кун охиригача мулоқот бепул бўлади" деб айтган. Мен бир неча марта буни синадим, аммо бу ҳақиқатга ўхшамаяпти.

Ҳозирда, мен ҳар ҳафта рақамимга 10 минг сўм ўтказаман. Бу пулга мулоқот учун 3 соат 20 дақиқа беради. Бир ҳафтадан сўнг мулоқот учун берилган вақт тугаганидан кейин, "тармоқ ичида 0" деб номланадиган хизматга уланаман ва 40 цент эвазига кунига 100 дақиқа сотиб оламан. Лекин ҳозир бу хизматга уланиб бўлмаяпти. Жорий йилнинг 11 январ кунидан бу хизмат хаққи 50 центга қимматлашади.

Биз, яъни мен ва маҳалладошларим, Юселл ишлатишга мажбурмиз. Бошқа мобил операторларнинг антеннаси чиқмайди. Ўзи Юселлни ҳам "сизлаб" зўрға ишлатамиз. Антеннаси яхши эмас.

Мени бир савол анчадан бери қийнаб келади. Нимага бу алоқа компаниялари алоқани яхшиламайди? Нимага нархларни арзон қилмайди? Бизга ўхшаган чекка қишлоқларга антенна ўрнатмайдими?

Мен ўзимча "хомчўт" ҳисоблаб кўрдим. Ўзбекистон аҳолиси 32 миллион одамни ташкил этади. Менинг ҳисобим бўйича 10 миллион одам Юселл ишлатади.

Кунлик абонент тўлови 5 цент. Ҳар бир абонентдан олинадиган кунлик тўлов. 10 миллион абонент кунига 5 центдан Юселлга берса, бир кунда 500 минг доллар бўлар экан. 30 кунда эса 15 миллион доллар бўлади. Ва бу эса фақат абонент тўловидан келадиган пулдир.

Президентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёев ташаббуслари билан ватанимизда ижобий томонга ўзгаришлар қилинмоқда. Балки бу масала ҳам кўриб чиқилса, ёмон бўлмас эди. Биз ёшлар интернет асрида интернетдан кенг кўламда фойдаланишни хоҳлаймиз!"

​----------------------------------------------------------------------​

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG