Президент Мирзиёев Ўзбекистон прокуратурасини "репрессия органи" деб атади ва бу тизимнинг "яроқсиз" бўлиб қолганини айтди. "Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги, аксинча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ҳимоя қиладиган тизимга айланиши зарур" деб таъкидлади у прокуратура ходимлари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида. Президентга кўра, бундай "яроқсиз" иш услуби йиллар давомида шакилланиб келган.
Айни пайтда Ўзбекистон 27та мамлакат сайёҳлари учун виза тартибини бекор қилишни 2021 йил 1 январига қадар кечиктирди.
Янги ўзгариш президент Шавкат Мирзиёев фармони билан тасдиқланди.
Мазкур икки масала юзасидан авзу атрофида OzodNazar рукнида фикр билдиган тарниқли журналист Шараф Убайдуллаевнинг ишонишича, президент Ўзбекистонда "ҳамма нарсани қайта қуришга мажбур бўляпти".