Линклар

Мирзиеёв хорижда ишлаётган ўзбек шифокорларини ватанига қайтариш тўғрисида кўрсатма берди


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиеёв Соғлиқни сақлаш вазирлигига хорижда ишлаётган 50 нафар ўзбек шифокорини ватанига қайтариш тўғрисида кўрсатма берди.

Kun.uz нашрининг 10 январь куни билдиришича, Мирзиёев бу ҳақда 5 январь куни шифокорлар билан бўлган учрашуви пайтида гапирган.

“Ўзбекистондан ташқаридаги шифокорлар қайтганда керакли ҳамма шароитларни яратиб берамиз”, деган Мирзиёев.

Хабарда айтилишича, президент кўрсатмаси уч ой ичида бажарилиши шарт. Бундан ташқари Мирзиёев Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия билан ҳамкорликда Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижонда йўналишлар бўйича қўшма клиникалар очиш тўғрисида буйруқ берган.

XS
SM
MD
LG