Линклар

Петербургда Ўзбекистон ватандошини метро поезди остига ташлаб ўлдирган шахс қидирилмоқда


Санкт-Петербургда метро поезди остида Ўзбекистон ватандошининг ҳалок бўлиши ортидан “қотиллик” моддаси бўйича жиноят иши очилди.

Расмий маълумотда айтилишича, полиция Ўзбекистон ватандошини темир йўл изига туртиб юборган одамни қидирмоқда. Бу ҳақда 10 январь куни “Народние новости” агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, 42 ёшли ўзбекистонлик Петербургдаги ошхоналардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган.

Аввалроқ Петербург метросининг “Александр Невский майдони” бекатида Ўзбекистон ватандоши поезд остида ҳалок бўлгани, бу воқеа тафсилотлари ўрганилаётгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Кейинроқ матбуотда Ўзбекистон ватандоши поезд остига итариб юборилгани ва бу қотиллик экани тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG