Линклар

Янги йилнинг биринчи ўн кунида биргина Санкт-Петербургда ўнлаб муҳожир турли жиноятларга алоқадорликда гумонланиб қидирувга берилди ёки ушланди.

Ҳар бир жиноят ортидан бошланиб кетган жиноят-қидирув ишлари натижасида юзлаб марказий осиёлик муҳожирлар полиция бўлимларига келтирилаётгани маълум бўлмоқда.

Андижонлик Бобур шу кунлари полиция бўлимларидан биридаги темир панжара ортида ўтирган бир қанча ўзбекистонлик мигрант фотосуратини Озодликка Telegram мессенжери орқали юборди.

У миграция шароитларининг мураккаблиги ўзбек муҳожирларини ночор аҳволга тушираётгани, аксар ўзаро жанжал-тўполонлар етишмовчиликдан экани ва вазиятга ҳукуматлар эътибор қаратиши кераклигини гапиради.

Бобур Москва вилояти Ногинск тумани полиция бўлимида бир неча кундан буён ушлаб турилган муҳожирларни қўл телефонида суратга туширди.

Бобур маҳбуслар билан суҳбатдан бўлимда ушлаб турилган мигрантларнинг аксари ўзбек муҳожирлари эканини аниқлади.

Ушланганлар орасида ўзбекистонлик аёл-қизлар ҳам борлиги маълум бўлди.

Ўзбекистонлик муҳожирлар зарурий ҳужжатлари йўқлиги ёки миграция қайдида турмагани сабабли бўлимга олиб келинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG