Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:30

О.Голодец: Мигрантлар Россия тараққиётига тўсқинлик қилмоқда!


Иқтисодий масалалар бўйича Россия Бош вазири муовини Ольга Голодец
Иқтисодий масалалар бўйича Россия Бош вазири муовини Ольга Голодец

Муҳожирларнинг сифатсиз меҳнати Россия тараққиётига тўсқинлик қилади. Бу фикрни Москвада якунланган Гайдар иқтисодий-молиявий форумида овоза қилган Россия вице-премьери Ольга Голодец мигрантлар меҳнатидан воз кечиш вақти етиб қелганини билдирди.

Бош вазир биринчи муовини Ольга Голодец мигрантларнинг малакасиз меҳнати давлат ривожланишига тўсқинлик қилаётганини маълум қилди.

Москвада 12-14 январ кунлари бўлиб ўтаётган Гайдар форумида қилган бу баёнотида Ольга Голодец иш ҳақининг пастлиги Россияга келаётган мигрантлар оқимини йилдан йилга ошириб юбормоқда, дейди.

- Бугунда бизнинг асосий вазифамиз – аҳоли даромадлари, уларнинг истеъмолчилик кайфиятини оширишда, деб биламан. Бу иқтисодиётимиз ўсишининг асосий омили ҳамдир. Ҳисоб-китобларимизга кўра, бизда бошқа давлатлардан келган 7 миллионга яқин одам малакасиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Сифатсиз ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган мигрантларнинг бундай катта миқдори бизга ижтимоий томондан улкан зарарга тушмоқда. Биз улар учун тўлашга мажбур бўлаяпмиз – мигрантлар болалари таълими, бошқа жиддий ижтимоий сарф-ҳаражатларимиз ошмоқда, деди вице-премьер йиғилган иқтисодчилар ва молиячилар олдида қилган чиқишида.

Ольга Голодец 4,9 миллион россиялик бугунги кунда қашшоқлик ҳолатида эканини хабар қилиб, бу ҳолат ҳукумат тизими ходимлари ва иш берувчилар эътиборидан четда қолмаслигини уқтирди.

У арзон ишчи кучи Россия иқтисодиётига салбий таъсир этаётганини бундай тушунтиришга уринди:

- Иш ҳақининг пасайтирилиши, айрим ҳолларда, иш берувчиларга фойда келтиради, аммо бунинг бошқа томони ҳам борлигини унутмайлик. Бу фойда қисқа муддатлидир. Умуман олганда, давлат учун меҳнат ҳақларининг камайтирилиши жиддий салбий оқибатларга олиб келади: билимли мутахассисларнинг чиқиб кетиши ва малакасиз мигранларнинг кириб келишига.Бундай сиёсат иш берувчиларнинг техник жиҳатдан янгиланишига тўсқинлик қилаётир. Бу эса юқори малакали иш ўринларининг камайишига сабаб бўлмоқда, деди Ольга Голодец.

Нутқи охирида вице-премьер Голодец “кам ҳақ тўланадиган ва паст сифатли меҳнатдан воз кечишга” йўл олиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Бунинг учун у Россия ташқарисида меҳнат муҳожирлигида юрган 1,5 миллион россияликни ортга қайтариш бўйича қатъий чора-тадбирлар қўллаш тарафдори эканини билдирди.

2016 йил ўрталарида Россияда ўртача иш ҳақи 7500 рубл ёки 125 доллар миқдорида Дмитрий Медведев бошқараётган маҳкама томонидан белгилаб берилган. Айни пайтда, Россия Меҳнат вазирлиги мутахассислари мамлакат аҳолиси реал даромадлари 2014 йилдан – Украина бўҳронидан бошлаб камайиб бораётганини қайд этиб бормоқда.

Озодлик охирги икки-уч йилда Россияда миграция устидан назорат қонунчилиги кучайтирилиши ва иш ҳақининг кескин камайтирилиши ортидан марказий осиёлик, хусусан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қарийб икки баробарга камайиб қолгани тўғрисида хабар бериб келади.

XS
SM
MD
LG