Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:38

Бишкек яқинида турк учоғи қулаб тушди (ВИДЕО)


Қирғизистон пойтахтидаги “Манас” аэропорти яқинида Туркияга қарашли Боинг-747 учоғи қулаб тушди. Авиаҳалокат натижасида 40 чоғли одам нобуд бўлгани айтилмоқда. Фавқулодда ҳодиса ортидан “Манас” аэропорти вақтинча ёпилди.

Боинг-747 юк ташувчи учоқ 16 январь тонгида Гонконгдан учиб келаётиб, “Манас” халқаро аэропортига қўнаётган пайтда аэропорт яқинидаги Дача қишлоғига қулаб тушиб, ёниб кетди. Хабарларга кўра, учоқ Бишкекка ёқилғи қуйиш учун қўнмоқчи бўлган.

Қирғиз расмийларига кўра, турк учоғи қулаши натижасида 37 киши нобуд бўлган. Улардан тўрт нафари учоқ экипажи аъзоси экани айтилмоқда.

"Манас" аэропорти яқинидаги учоқ қулаган қишлоқдан лавҳа
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00

Қирғиз расмийларига кўра, турк учоғи қулаши сабабларини ўрганиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, авиаҳалокат содир бўлган қишлоқда 23 та уйга шикаст етган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса ортидан қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Дача қишлоғидаги ҳодиса чоғида жабрланган беш киши касалхонага ётқизилган.

Бишкек аэропорти яқинидаги учоқ қулаган жойдан видео
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00
Бевосита линк

​Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, Боинг-747 учоғи қулаган жойда чиққан ёнғинни ўт ўчирувчилар ҳозирда ўчиришга муваффақ бўлганлар.

Учоқ ҳалокати ортидан "Манас" халқаро аэропорти вақтинча ёпилди.

Дастлабки тахминга кўра, авиаҳалокатга учоқ экипажи ҳаракати сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Авиаҳалокат бўйича Қирғизистон транспорт прокуратураси жиноят иши очди. Жиноят иши тергов учун Ички ишлар вазирлигига топширилгани айтилмоқда.

Қирғизистон Бош вазири биринчи ўринбосари Мухамметқалий Абулғазиевнинг билдиришича, турк учоғи қулаш сабабларини текшириш ичига Халқаро авиация қўмитаси мутахассислари ҳам жалб этилади.

"Манас" аэропорти яқинидаги авиаҳалокатда кўплаб одам нобуд бўлгани муносабати билан Қирғизистонда мамлакат президенти фармони билан 17 январь "мотам куни" деб эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG