Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:04

2016 йил Ер тарихида қайд этилган энг илиқ йил бўлди


АҚШ Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий агентлиги (NASA) ҳамда Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий агентлиги (NOAA) 2016 йил тарихдаги энг илиқ йил ўлароқ қайд этилганини билдирди. 2015 йил ҳам айнан шундай рекорд ўрнатилган эди. Ундан аввал эса, 2014 йил ҳам олдинги йилларга қиёслаганда энг илиқ йил бўлганди. Бошқача қилиб айтганда, охирги уч йил давомида ҳар йили ер сатҳининг ўртача ҳарорати бўйича рекорд ўрнатилди.

Табиийки, бу яхши янгилик эмас. NASA статистикасига кўра, ҳозирда ўртача глобал ҳарорат аср ўрталарига солиштирганда Фаренгейт бўйича 1,78 (Цельсий бўйича 0,99) даражага баландроқдир. Бунданда ёмони, XIX аср охирида ҳарорат ёзиб олина бошланганидан бери ер сатҳининг ўртача ҳарорати Фаренгейт бўйича 2,0 даражага кўтарилган.

НАСАга кўра, бу ўзгариш карбонат ангидрид ҳамда аҳоли атмосферага чиқараётган бошқа эмиссиялар миқдори кўпайгани билан боғлиқдир. 2016 йил нафақат энг илиқ йил бўлди, балки қайд этилган энг илиқ ойларнинг саккизтаси айнан шу йилга тўғри келди. Июнь ойини ҳисобга олмаганда, қайд этилган энг илиқ ойларнинг барчаси ёки 2015, ёки 2016 йилга тўғри келади.

Қуйидаги видеода Ер сатҳи ҳарорати бўйича NASA тўплаган маълумотларни кўриш мумкин. Видео 1880 йилдан бошланади. Унда 2016 йилгача Ер сатҳи ҳароратидаги ўзгаришларни кўриш мумкин.

2016 йил қайд этилган энг илиқ йил бўлган бўлса-да, Ернинг ҳар бир ҳудудида бу ҳол кузатилгани йўқ. Арктикада ҳарорат кўтарилган. Бу хавотирли ҳол, чунки ҳарорат кўтарилар экан, жуда кўп муз эриб кетди. NASA ҳисобитининг тўлиқ версиясини инглиз тилида мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG