Линклар

Шошилинч хабар
19 март 2024, Тошкент вақти: 15:31
Bojxona
Bojxona

Божхона ходими: Ҳамкасбларим устидан туҳмат қилаётганимдан виждоним азоб чекаяпти

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Божхона ходими: Ҳамкасбларим устидан туҳмат қилаётганимдан виждоним азоб чекаяпти

"Мен Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида юзага келган муҳит, ушбу муҳитни келиб чиқишига айбдор бўлган шахс тўғрисида айтиб ўтмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарияти бошқармадаги вазият бўйича хабардор эканлигига аминман. Лекин улар томонидан бирон-бир ҳаракат қилинмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида раҳбар лавозимида ишлаётган МХХ ходими икки йилдан буён хизмат қилиб келаётган бўлса, шу икки йил давомида порахўр божхона ходимлари устидан маълумот берасиз деб бизларни мажбурлаб келади. У барча божхона ходимларини порахўр, ҳисоблаб ҳамма ходимлар бўйича маълумот беришни талаб қилади. У Қорақалпоғистон Республикаси МХХ бошқармасида ўзини юқори малакали ва қобилиятли опер эканлигини, ундан аввал ишлаган Х.Б. даврида божхона порахўрларга тўлиб кетганлигини, ўзи эса божхонага борганидан порахўрлардан тозалаётганлигини кўкрагига уруб мақтаниб юради. Маълумотлар қаердан бўлсин, аввал арзимайдиган маълумотларни бўрттириб берадиган бўлсак, кейин ўйлаб тўқилган маълумотларни етказадиган бўлдик. Қорақалпоғистон божхона бошқармасида порахўр ходимлар йўқолиб қолди деганим эмас, лекин кўпчилилк бу одамга ишлайдиган бизлар каби унинг информаторларига айланиб қолди.

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси собиқ бошлиқлари Ж.А, Б.Н, кейин эса К.М устидан бўҳтон гапларни ёзиб келдик ва уларни йўқотдик, энди эса ҳозирги бошлиқ Ф устидан ишлашга мажбурмиз. Бундан ташқари, нечта оддий инспектор ходимларини ёлғон маълумотлар билан бўшаттирганмиз.

Бунинг ҳаммаси МХХдаги ҳисоботларни тўғрилаши, олдинги йилларга нисбатан бўшаттирган божхона ходимлар сонини кўпайтириш учун керак экан. Бизларнинг эса айбсиз ходимлар устидан туҳмат етказиб, уларни асоссиз бўшатилишига сабабчи бўлаётганимиздан виждонимиз қийналаяпти, лекин бунга мажбурмиз, ахири ишдан кетсак, Қорақалпоғистон шароитида бундай иш топиш қийин.

Бу ходим устидан биз кўп бора ариза билан мурожаат қилдик, лекин натижаси йўқ. Ҳурматли Sizdan Telegram саҳифаси мухбирлари мен умид қиламанки, Сизнинг саҳифангизда менинг ушбу ёзганларим нашр қилинса, Давлат божхона қўмитаси ва МХХ Раҳбарлари томонидан бирон бир ҳаракат бўлар".

​-----------------------------------------------------------------------

Исми сир қолишини истаган мактуб муаллифи ўзининг Давлат Божхона қўмитаси мулозими эканини тасдиқловчи ҳужжатни бизга тақдим этди. “Sizdan Telegram” лойиҳасига юборилган ушбу мактубнинг асл нусҳасида келтирилган исмлар айбсизлик презюмпцияси сабабли тушуриб қолдирилди.

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Суюлтирилган газ аҳолига давлат нархидан икки баравар қимматга пулланмоқда

"Мен яқинда ажойиб нарсанинг гувоҳи бўлдим. Қишлоқларда тарқатилаётган газ баллоннинг нархи қоғозда 7 440 сўм. Бироқ аҳолидан ҳар битта баллонга 17 000 минг сўмдан олишмоқда.

Бунинг сабаби нима? Энг қизиғи, баллоннинг нархи¸ ҳаттоки¸ газ баллоннинг ўзида ҳам, машинада ҳам ёзилган. Бу ерда ёзилган нархи билан халқдан олинаётган пулнинг фарқини қаранг. Одамлар 7 440 сўм ёзилган қоғозга қўл қўйиб, 17 000 сўм тўламоқда".

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ўқув шартномаси асосида бериладиган ҳайдовчилик гувоҳномаси учун коллежда пул талаб қилишмоқда"

"Мен Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқийман.

Ўқув шартномасида B ва C тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади дейилган. Бу гувоҳномани қўлга киритиш учун иккинчи босқичда рўйхатдан ўтиш керак. Бироқ, рўйхатдан ўтиш учун талабалардан 175 минг сўм талаб қилинмоқда.

Биз каби талабалар шунча пулни қаердан оламиз? Мен бир ўзим эмасман. Мен каби дардини кимга айтишни билмай юрган талабалар жуда кўп.

"Нимага пул тўлашимиз шарт?", деб савол берсам, улар менга "коллеж чиқимларига", дейди. Ўзи аслида у пул коллеждагиларнинг чўнтагига тушади".

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

"Ўзбекистонда журналистлар ва ТВ ижодкорлар хўрланмоқда"

Ўзини "тошкентлик журналистлардан бири", деб таништирган сайтхонларимиздан бири қуйидаги матнни ва унга илова қилинган юқоридаги суратни жўнатди. Суратдаги вазият матнда баён қилинган вазиятга бироз мос келмайди. Лекин шунга қарамай, матнни ҳам, суратни ҳам эълон қилишга қарор қилдик:

"Суратда Давлат миллий телерадиокомпаниясининг фойесида бўлган жанжални кўришингиз мумкин. Пластикдан пул олиш аҳволи. Ахир уятку журналистларни хўрлаш!

"50 минг сўм оламан" деб тўполон. Бир-бирини ҳақоратлаб талашмоқда. Ҳеч бир давлатда журналистлар ва ТВ ижодкорлари бу қадар хўрланмаган.

Давлат буларнинг устидан кулмоқда. Булар ахир давлатнинг юзи. Журналистлар ва ТВ ижодкорлари азиз эмасми?! Мунчалар пешонаси шўр бўлмаса?!"

​-----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG